Линклар

Шошилинч хабар
16 октябр 2019, Тошкент вақти: 21:57

ҚАШҚАДАРЁ – “Бу туғруқхонани одамлар бекорга қассобхона деб атамас экан!” (ВИДЕО)


ҚАШҚАДАРЁ – “Бу туғруқхонани одамлар бекорга қассобхона деб атамас экан!” (ЯШИРИНЧ ОЛИНГАН ВИДЕО)
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:43 0:00

ҚАРШИ. “Қашқадарё вилоят, Қарши шаҳридан ёзмоқдаман. 6 сентябрь куни ой-куни яқинлашган хотинимда сув кетиши бошланди. Қарши шаҳри туғруқхонасига олиб бордим. Врачлар кўздан кечириб ҳали муддат бор деб қайтариб юборишди. Уйга қайтганимиздан кейин ҳам сув кетиши давом этди. Кечки маҳал яна туғруқхонага олиб бордим. Бу гал олиб қолишди.

Эртаси куни шифокорлар болани операция йўли билан оламиз дейишди. Бола ва онасига зарар етмасин деб рози бўлдим. “Биз учта шифокормиз, учаламизга 100 минг сўмдан берасиз, кейин операция учун керакли анжом ва дориларни олиб келасиз” деб очиқча айтишди.

Операциядан кейин давлат ажратган дори-дармонни олдик деган мазмундаги ҳужжатга қўл қўйиб бердик. Операцияда қатнашганларга ҳам пул бериш керак экан. Унгача беморни реанимация бўлимига олмай кутиб туришаркан. Шунча харажатлардан кейин туғруқхонадан чиқишингизда бош шифокорнинг ўзи “бизга атаганингиз йўқми” деб турар экан.

7 сентябрь куни операция бўлди, 13 сентябрда ипини олиб жавоб беришди. Кейинроқ битта ип қолиб кетгани маълум бўлди. 20 сентябрь куни яна туғруқхонага бордик. Шифокор “ўзи битта ип қолдирилади” деб ўзини оқлади. Аммо бу туғруқхонага охирги боришимиз эмас экан. Ишонасизми, яна битта ип қолиб кетган экан. 1 октябрь куни “қадрдон” масканимизга яна бордик. Шифокорга ип қолиб кетибди десак, “шунга шунча ваҳимами” дейди пинак бузмай. Бу ерни одамлар бекорга “қассобхона” демас экан!

Мутасаддилардан туғруқхонадаги коррупция ҳолатига барҳам беришлари, шифокорларнинг ўз вазифасига масъулиятини тафтиш этишларини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 1 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Шарҳларни кўринг (2)

XS
SM
MD
LG