ЗАФАРОБОД. “Жиззах вилоят, Зафаробод туман, Бўстон маҳалласидан ёзмоқдамиз. “Обод маҳалла” деб ҳаммани сарсон қилишмоқда. Cуратлар билан таъбингизни хира қилаётган бўлсак аввалдан узр сўраймиз. Аммо асл вазиятни кўрсатмасак бўлмайди. 25 та хонадон фойдаланадиган умумий ҳожатхонанинг аҳволини кўринг. Ҳоким “Обод маҳалла” дея хўжакўрсин ишлар қилгунча, ҳожатхонамизни таъмирлаб берсин. Президент ҳокимлардан халқ оғирини енгил қилишни талаб қилмоқда. Ҳокимнинг ўзи биз сабр қилиб келаётган нобоп шароитда бир кунгина яшаб кўрсин!”
(Бу хабар Озодликка 19 август куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|