Линклар

Шошилинч хабар
24 сентябр 2018, Тошкент вақти: 14:32

"Солиқни ошириб, тадбиркорларни бўғаяпти булар"


"Мен сизларга Тошкент вилояти Охангарон шаҳар деҳқон бозоридан ёзмоқдаман. Тадбиркорларга эркинлик бериш керак деган бир пайтда, бугун шаҳар солиқ идорасининг ходимлари келиб, сентябрь ойидан бери солиқ 1 миллион 290 минг сўм бўлгани маълум қилиб кетишди. Аввал бу солиқ 625 минг сўмни ташкил қилган. Бир минимал ойлик тўлов пенсия учун ва уч минимал ойлик тўлов даромад солиғи учун. Ҳозир энди 6,5 минимал ойлик маош даромад солиғи учун ва бир минимал пенсия учун. Биз туманга қарашли кичкина бозорда ишлаймиз. Ҳатто 625 минг солиқни ҳам тўлай олмаяпмиз-ку. Бунга ким масъул? Биз бундай солиқ тўла олмаймиз. Қарздорликни тўлаш учун ҳам имконимиз йўқ. Ҳато 625 минг этиб белгиланган тақдирда ҳам қоплай олмаймиз. Сабаби - савдо йўқ".

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG