Линклар

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

"Бизда маблағ йўқ! Қаерга шикоят қилсаларинг ҳам, сув келмайди"

"Асака туманидаги Новкан МФЙга бугун сувоқавадан вакил, маҳалла оқсоқоли келиб, ҳаммани йиғди. Хуллас, оқсоқол "қаерга ёзиб, шикоят қилсаларинг ҳам, иложи йўқ экан, сув келмайди экан", деб 110 нафар фуқарони исми-фамилиясини оқ қоғозга тушириб, қўл қўйдириб, "шикоятимиз йўқ", деб ёздириб олди.

Туман ҳокими шунақа топшириқ берибди. Сувоқавадан келган вакилга мурожат қилишди. “Бизнинг идорада маблағ йўқ, хоҳласаларинг шу, хоҳлаган жойга мурожат қилларинг,” деб кетди.

Суҳбатни камераларга ёзиб олиб, юзаки маълумот тайёрлашди. Халқ ёнидан пул йиғиб, ўзларига хоҳлаган жойдан сув тортволиш керак экан. Давлат ташкилоти нимага ишлаяпти? Шу инсофданми?"

​----------------------------------------------------------------------

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG