Линклар

Шошилинч хабар
20 август 2019, Тошкент вақти: 01:35

БУХОРО – Фермерлар: Ғўзаларимиз ҳали жавзо сувини ичмади


ШОФИРКОН. “Ушбу мактубни Бухоро вилоят, Шофиркон туман, Қоратепа массивида жойлашган фермер хўжалиги раҳбарлари ёзмоқдамиз. 150 гектар пахта ва ғалла, 50 гектар узумзор ва 10 гектар тут плантацияси асосан чўл зонасида жойлашган бўлиб, оқава ва ариқ суви умуман келмайди. Экинларимизни Абдуллахон коллекторидан насослар орқали қийинчилик билан суғорамиз. Аммо сувсизликдан кўп экинларимиз нобуд бўлмоқда.

Ўтган йили туманлараро кўчма колонна қурувчилари бизнинг массивда 2 та сув кўтариб бериш иншооти қурилишини бошлаган эди. Қиймати 1,2 миллиард сўм бўлган иншоот 2018 йил ноябрь ойида фойдаланишга топширилиши лозим эди. Буюртмачи – Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси, пудратчи – “Қурилиш пайванд монтаж сервис” МЧЖ. Биз бундан жуда қувонган эдик, лекин 2019 йил июль ойи тугаётган бўлса-да, иншоот қуриб топширилмади. Қурилган бино деворлари эса ҳозирданоқ нураб-тўкилмоқда. Насос тез-тез ишдан чиқмоқда. Биз фермерлар ўзимиз маблағ йиғиб уни таъмирлаб сув чиқарамиз. Бу ҳолат қачонгача давом этади? 1,2 миллиард сўмлик насос станцияси рисоладагидек ишлаши керак эмасми? Нима учун иншоот қурувчилари ишига масъулиятсизлик қилади?

Шофиркон электр тармоқлари Ғалаба подстанцияси ходимлари ҳам насосга келадиган токни бир маромда бермаяпти.

Шу каби тўсиқлар туфайли ғўзаларимиз ҳали жавзо сувини ичмади. Экинларимиз вақтида суғорилиши керак. Ҳосил биринчи навбатда шунга боғлиқ!”

(Бу хабар Озодликка 14 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG