НИШОН. “Қашқадарё вилояти Нишон тумани Таллимаржон шаҳарчаси Тинчлик МФЙдан ёзмоқдамиз. Ҳудудимизда “Обод маҳалла” дастури бўйича қурилиш ишлари бошланган. Дастур баҳона ичимлик суви муаммоси ҳал бўлар деб ўйлаган эдик. Лекин тескариси бўлди. Шу вақтгача ўн кунда бир кун бир соатгина ичимлик суви берилар эди, энди шу ҳам йўқ. Аҳоли канал сувини тиндириб ичиб келмоқда. Ўзимиздан ҳам кўра¸ болаларимиз саломатлигидан хавотирдамиз...”
(Бу хабар Озодликка 11 сентябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|