Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2019, Тошкент вақти: 17:46

ФАРҒОНА – “Бағдод туманидан ёзган шикоятимни ўрганиш учун Риштон прокуратураси келди”


БАҒДОД. "Мен –Рўзали Олимов, Фарғона вилояти, Бағдод шаҳарчаси, Фаровон кўчаси, 1-уйда истиқомат қиламан. Тадбиркорлик билан шуғулланаман.

29 март куни SizdanTelegram каналларида менинг хабарим “Риштондан келди” дейилгани сабабли аризамни ўрганиш учун мен яшайдиган Бағдод туманига Риштон туман прокуратураси ходимлари келди.

Туман номи хато кетиб қолгани учун Риштон прокуратураси келдию бироқ бизнинг Бағдод туман прокуратураси ва бошқа мутасаддилар менинг муаммоларимга эътибор бермаяпти. Бу ерда ноқонуний қурилиш ишларини олиб борувчи қурувчилардан ҳеч ким “Нима асосда қуряпсизлар?” деб сўрамайди ҳам.

Гап шундаки, туманимизда бўш турган, “Риштонагрокимёҳимоя” АКга қарашли қаровсиз ерни обод қилиб, у ерда логистика маркази қурмоқчиман ва қўшимча 70 та ишчи ўрни яратмоқчиман.

Қолаверса, ҳудудга 2 миллиард сўм инвестиция жалб қилмоқчиман. Ҳудуд географик жиҳатдан қулай жойлашган. Сабаби, қўшни туманлардан темир йўл ўтмаган. Бу режамизни амалга оширсак, нафақат Бағдод, балки қўшни туманлари қтисодиётига ижобий таъсир қилади.

Аммо туманимиз мутасаддилари ерни бизга бермай, кимларгадир сотиб юбормоқда. Аввалроқ МY5 телеканали журналистларини таклиф қилдим. Журналистлар келиб, махсус репортаж қиламиз, туман ҳокими ва прокурорига кирамиз, дейишди. Аммо негадир қайтиб келишмади.

Ҳоким ва прокурор қабулига деярли ҳар куни борамиз, лекин улар билан учрашиб бўлмаяпти. 2 миллиард сармоя, 70 та иш ўрни, ҳарқалай, туман учун каттагина кўрсаткич. Бизни масъуллар қўллаб-қувватлайди, деган умиддамиз".

(Бу хабар Озодликка 2 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG