Линклар

Шошилинч хабар
23 март 2019, Тошкент вақти: 23:51

ТОШКЕНТ – “Қилмиши ST’да фош қилинган масъул маъмурий жавобгарликка тортилди”


Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри “Бирлик” маҳалласи мутахассиси шу ерлик аёлга қўпол муносабатда бўлгани ҳақида Sizdan Telegram саҳифасида видеолавҳа эълон қилинган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси изоҳ берди:

“Нурафшон шаҳри “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Мамадалиева Шаҳодат Камаловнанинг фуқаро Нумонова Баҳора Нумановнага қўпол муносабати тўғрисида Озодлик радиоси ва бошқа интернет тармоқларида намойиш этилган видеолавҳа юзасидан маълумот.

Ушбу ҳодиса жорий йил 15 февраль куни “Бирлик” МФЙ биносида кузатилган. Бўлиб ўтган воқеага ойдинлик киритиш мақсадида шу куннинг ўзида соат 15:00 да Нурафшон шаҳар Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Юлдашева ҳамда “Маҳалла” жамғармаси раиси А.Утаповлар бошчилигида, ҳокимлик вакиллари, маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш қарори ва “Бирлик” МФЙ мутахассиси Ш.Мамадалиева Нурафшон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 15 февралдаги 13-сонли фармойишига кўра, Меҳнат кодексининг 100-моддаси 4-бандига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Бундан ташқари, шаҳар ҳокими ўринбосари М.Юлдашева 19 февралда ички ишлар бўлими раҳбари И.Шоакбаровга “Бирлик” МФЙ собиқ мутахассиси Ш.Мамадалиевага нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўрилишини сўраб 19/3-сонли мурожаат хати юборган. Ушбу хатга асосан ИИБ ходимлари томонидан суриштириш ишлари олиб борилиб, Ш.Мамадалиева маъмурий жавобгарликка тортилди”.

(Бу хабар Озодликка 1 март куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG