Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:14

САМАРҚАНД – “ST’да мактуб чоп этилгач, туман ҳокимлиги қишлоқ аҳлидан узр сўради ва электр муаммосини ҳал қилишга киришди”


“Сиздан Телеграмда” Самарқанд вилоят, Тойлоқ туман, Хўжақишлоқ аҳлининг электр таъминотидаги узилишлар ва ободонлаштиришдаги муаммолар хусусида мактуби чоп этилган эди. Тойлоқ тумани ҳокими ўринбосари Т.Ҳожиқулов ушбу мактубга муносабат билдирди.

“Электр энергияси таъминоти бўйича Тойлоқ туманида чекловлар умуман йўқ ва маълум манзилларда узилишлар режали таъмирлаш ишлари ҳамда авариялар ҳолатида маълум муддатда ўчирилиши мумкин. Ушбу ноқулайликлар учун Хўжақишлоқ аҳолисидан узр сўраймиз” дейилади ҳоким ўринбосари муносабатида.

Туман ҳокимлигига кўра, жорий йил 10 сентябрга қадар қишлоқ аҳли учун янги электр тармоғи ва трансформатор пункти фойдаланишга топширилади.

(Бу хабар Озодликка 19 август куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG