ЖАЛАҚУДУҚ. “Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Тошлоқ МФЙ Муштарий кўчасидан ёзмоқдамиз. Куни кеча “Сиздан Телеграм”да 4 ойдан бери газ баллонларимизни тўлдириб беришмаётгани ҳақида мактубимиз чоп этилган эди. Мактубимиз чиқиши билан баллонларимизни олиб кетишди. Газ баллони учун пул ҳам олишмади. “Аввал тўлдириб келайлик, ҳақини кейин оламиз” дейишди. Баллонларни тез муддатда тўлдириб келишади деган умиддамиз. Муаммони ёритгани учун Озодликка раҳмат деймиз”.
(Бу хабар Озодликка 14 сентябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|