Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 01:50

АНДИЖОН – “ST-таъсир: аҳолини норози қилган парранда фермаси текширилди”


Андижон вилояти Асака тумани Янгиобод қишлоғи аҳли “Сиздан Телеграм”га ёзган мактубида товуқ фермасидан нохуш ҳид тарқалаётганидан арз қилган эди. Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси матбуот хизматидан ушбу ҳолат бўйича қуйидаги жавоб хати келди:

“Масала “Янгиобод” МФЙ раиси Ҳ.Мамажонов ва мутахассислар томонидан жойига бориб ўрганилди. Ўрганиш жараёнида ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар турли ҳашаротлар, яъни пашша, чивин кўпайиб кетаётганини таъкидлашди.

Асака тумани “Янгиобод” МФЙ Келажак кўчасида жойлашган “Умид” хусусий корхонаси паррандачилик фаолиятини олиб бориши, корхона 2019 йил баҳор ойидан ўз фаолиятини бошлагани, корхонада ҳозирда 10 мингдан зиёд парранда боқилиб, Хитой технологияси асосида парвариш қилиб келинаётгани аниқланди.

Юқоридаги камчиликларни ўрганиш юзасидан “Умид” хусусий корхонасининг паррандаларни парвариш қилиш натижасида ҳосил бўлаётган чиқинди (гўнг)ларни ташлаш жараёни, паррандалардан ҳосил бўлаётган чиқиндиларни ленталар орқали бино ичидан олиб чиқилиб, махсус трактор тележкасида йиғилиб корхонага қарашли фермер хўжалиги ерларига олиб чиқиб ташланаётгани, паррандачилик фермаси ичида ҳеч қандай парранда чиқиндилари йиғилмаётгани маълум бўлди.

Корхона фаолиятини бошлашдан аввал 2016 йил 17 ноябрь куни “Атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги ариза” лойиҳасига асосан, бошқарманинг 1823-сонли ижобий хулосасини олган бўлиб, ҳозирги кунда 2-босқич экологик меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқмаган ҳолда фаолият олиб бораётгани учун, корхона маъмуриятига ушбу меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиши, Вазирлар Маҳкамасининг 820-сонли қарорига асосан тўлов суммаси ҳисоб-китоб қилиниши, паррандалардан чиқаётган маҳаллий ўғитларни ҳудудда тўпланиб қолиниши олдини олиши, санитар-экологик талабларни бажариши бўйича кўрсатмалар берилди”.

(Бу хабар Озодликка 14 октябрь куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG