“Сиздан Телеграм”да Фарғона вилоят, Қўқон шаҳридаги Жума масжиди қабристони девори таъмирталаб аҳволда экани ҳақида мактуб чоп этилган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Қўқон шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагича расмий баёнот берди:
“Шу йилнинг 18 октябрь куни, Тошкент вақти билан соат 03:20 да 18 МФЙ ҳудудида жойлашган “Катта” қабристоннинг Меҳнатобод кўчаси билан туташ бўлган томонининг тахминан 6-7 метр узунликдаги қисми фундаменти деформацияси натижасида қулаб тушган.
Шу куниёқ қабристон маъмурияти жамоатчилик билан биргаликда қулаб тушган девор атрофини тозалаб, тиклаш ишларини бошлаб юборган. Ҳозирги кунда деворни тиклаш ишлари давом этмоқда. Қабр ва сағаналарга зиён етмаган”.
(Бу хабар Озодликка 20 октябрь куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
|