Линклар

Шошилинч хабар
19 сентябр 2019, Тошкент вақти: 20:16

CУРХОНДАРЁ – “Оғилхонам ноқонуний бузилганидан ҳокимиятга арз қилсам, “Керак бўлса, уйингни ҳам бузамиз!” деб қўрқитишди”


САРИОСИЁ. “Мен – О.Мирзаева, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Ҳулкар маҳалласидан ёзмоқдаман. Жорий йил 13 июль куни мен уйда бўлмаган вақтим бир неча ташкилот ходимлари келиб, ҳовлимдаги молхонани бузиб кетибди. Ҳолбуки, уни бузишга эҳтиёж ҳам, қонуний асос ҳам йўқ эди. Мен молхонамда чорва боқаман дея кредит олган эдим. Уни бузиб ташлаганлар эса “керак бўлса, ўзингиз қуриб олинг” демоқда. Оғилхона қуришга эса пулим йўқ. Ҳокимиятга арз қилиб борсам, “Керак бўлса, уйингни ҳам бузамиз!” деб қўрқитишди. Мутасаддилардан ёрдам ва ҳимоя сўрайман”.

(Бу хабар Озодликка 29 август куни келган.)

Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG