Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:30

СУРХОНДАРЁ – “Мудофаа бўлими хорижга кетаётган ўғлим учун бир ойлик хизмат пули тўлашга мажбурлади”


ДЕНОВ. “Сурхондарё вилояти Денов туманидан ёзмоқдаман. Ўғлим Дилшод Нормўминов чет элга ўқишга кетмоқда. Хорижга чиқиш учун рухсат сўрагани туман Мудофаа ишлар бўлимига учрадик. Аммо мудофаа бўлими масъуллари “ўғлингизга бир ойлик сафарбарлик чақирув хизмати учун шартнома қиласиз” дея мажбурлаб¸ шартнома қилдиришди. Шартнома пули 4 миллион сўм экан. Бунга қурбимиз етмайди, деб тушунтирдим. Шартнома қилмасангиз, ўғлингизнинг четга чиқишига рухсат берилмайди, дейишди. Ваҳоланки, ўғлим 20 ёшда, 28 ёшга қадар хоҳлаган вақтида ҳарбий хизматга бориб келиши мумкин. Мудофаа ишлари бўлими масъуллари эса ноқонуний талаб қўйди”.

(Бу хабар Озодликка 17 февраль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG