ДЕНОВ. “Мен – Собиржон Тилабов, Сурхондарё вилояти Денов туманидан мактуб йўлламоқдаман. Жорий йил 15 апрель куни электрон-онлайн кимошди савдосида Водил МФЙда жойлашган бўш ер участкасини ютиб олгандим. У ерда қурилиш бошлаш учун кадастр идораси, туман архитектори ва ҳокимнинг қурилиш ишлари бўйича муовинига мурожаат қилдим. Лекин ҳозирга қадар натижа йўқ. Кадастр ходимлари турли баҳоналар билан ишимни ҳал қилиб бермаяпти. Мутасадди идоралардан ерни расмийлаштиришда амалий ёрдам сўрайман”.
(Бу хабар Озодликка 20 июнь куни келди)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!
|