Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:10

ЖИЗЗАХ – “Ер майдоним тортиб олиниб, шубҳали тарзда қарздор фермерга бериб юборилди”


ЗАФАРОБОД. “Жиззах вилояти Зафаробод туманидан ёзмоқдаман. С.Синдаров СИУ ҳудудидаги пахтачилик ва ғаллачилик фермер хўжалигимга тегишли 47,2 гектар ер майдонини туман ҳокими захирага олиб, “З.И.” фермер хўжалигига ўтказиб берди. Биринчидан, туман ҳокими ер майдонимни бирор асоссиз ва огоҳлантиришсиз тортиб олди. Иккинчидан, бизга қарашли ер берилган фермер хўжалиги давлат таъминот ташкилотларидан 181,4 миллион сўм қарз. Бунинг устига, давлатга ғалла топшириш шартномавий режасини бажармаган. Ўзини эплолмай турган хўжаликка ер берилиши эса шубҳали ҳолатдир.

Амалдаги қонунчиликка кўра, ер участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор килиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши белгиланган. Фермер хўжаликларини қайта ташкил этиш ва уларнинг ер майдонини оптималлаштиришга доир барча масалалар ҳам суд орқали ҳал қилиниши керак.

Қонунчиликдаги яна бир талаб: туман ҳокими захирадаги ерларни фермер хўжаликларига бериш учун танлов ўтказиши, бу ҳақдаги қарор маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.

Аммо менга тегишли ерни олиб қўйиш ва бошқа фермерга бериш жараёнида юқорида санаб ўтилган қонуний талабларга риоя этилмаган.

Ушбу масалада ҳоким қабулига 3 ойдан буён қатнайман, аммо ҳоким “тугатилган фермер хўжалиги вакили билан гаплашмайман” деб қабул қилмаяпти. Бизга нисбатан қилинган ноҳақлик бартараф этилиши ва ер майдони қайтарилишини сўраймиз”.

(Бу хабар Озодликка 24 июль куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG