Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:33

АНДИЖОН - Андижон тумани ҳокимининг “башорат”ли қарори


Фермерлар кенгашининг 24 январдаги қарори
Фермерлар кенгашининг 24 январдаги қарори

Биз, Андижон туманидаги “Жўрабек” фермер хўжалиги раҳбари Жўрабек Рўзиохунов, “Абдуқаҳҳор ворислари” фермер хўжалиги бошқарувчиси Шокиржон Юлдашев ва “Шерзодбек олтин даласи” фермер хўжалиги раҳбари Шокиржон Отажоновлармиз.

Андижон вилояти, Андижон тумани ҳокими Улуғбек Исомиддиновнинг воқеаларни олдиндан башорат қилиб, чиқарган қарори ҳақида сизга ёзмоқдамиз.

Гап шундаки, Андижон тумани ҳокими Улуғбек Исомиддинов, 2019 йил 23 январь куни бизнинг фермер хўжаликларимиз ерлари туман захирасига қайтариб олинсин деган, бирдай қарор чиқарган.

Туман ҳокимининг 23 январдаги қарори

Бу қарорга асос қилиб, ҳоким Андижон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Н.Қосимовнинг 24 январда чиқарган хулосасини асос қилиб олган.

Фермерлар кенгашининг 24 январдаги қарори

Ваҳ, туман ҳокими фермерларни қақшатгани етмагандек, яна башоратчи ҳам экан. 23 январда чиқарган қарорига ҳоким кенгаш раисининг бир кун кейин, 24 январда чиқарган хулосаларини асос қилиб олган.

Ҳокимга хулосанинг қандай ёзилиши олдиндан аён бўлган бўлса керакда. Бу хулосанинг асоссизлиги ва ҳоким буйруғига кўра шошма-шошарлик билан ёзилгани кўриниб турибди. Лекин числони қўйганда ҳокимдан бир оғиз сўраб олмабдида, кенгаш раиси.

Андижон тумани ҳокимининг асоссиз қарори борасида ҳозир судлашяпмиз. Бу мантиқсиз қарорга туман прокуратураси ҳам протест келтирган, вилоят ер кадастри бўлими ҳам қонунга зид олинган деб хулоса берган. Бизнинг ҳокимнинг қандай “фазилат”лари борлигини бир билиб қўйинглар, дедик-да.

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG