Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:05

Смартфонлар батареяси умрини узайтирадиган илова ишлаб чиқилди


Ватерлоо университети ходимлари смартфон батареяси умрини кунига деярли бир соатга узайтириш йўлини топишди.

Улар мослама фаолиятига таъсир қилмасдан, унинг энергия истеъмолини озайтира оладиган илова ишлаб чиқишди.

Тадқиқот муаллифларидан бири профессор Кширасагар Наик:

- Янги Android операцион тизими билан чиқарилган кўп деразаларни очиш функцияси фойдаланувчиларга худди лэптопдагидек бир вақтнинг ўзида бир неча дераза ва файлни очиш имконини беради. Аммо бу энергия кераксиз сарф бўлишига олиб келади, - деди.

- Биз фойдаланувчилар ўз мосламаларига ўрнатиб, ўта муҳим бўлмаган иловалар равшанлигини озайтириш учун қўлланиши мумкин бўлган иловани ишлаб чиқдик.

- Бир иловадан фойдаланаётганингизда, бошқа деразалар равшанлиги озаяди, натижада мосламанинг энергия харажати камаяди.

Янги илова 200 мосламада синаб кўрилган. Илова ёрдамида батарея умрини 10-25 фоизга узайтириш мумкинлиги аниқланган.

- Ҳозирги кунда кечаси телефонни заряд мосламасига улайсиз. Уйдан чиққанинигизда батареянгиз 100 % қувватга эга бўлади. Аммо саҳна ортида кўплаб ҳисоблаш ва коммуникация жараёнлари содир бўлиб туради. Бу эса батарея қувватини сарфлайди, - деди Наик.

- Тушликка келиб қувват 30 фоизга тушиб қолади. Шу сабаб батареяни кун давомида бир неча марта заряд қилишингиз керак бўлади. Фойдаланувчи нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, бу катта муаммо.

- Ошиқча энергия харажати туфайли телефон қизийди, батареяни тез-тез зарядга улаш эса унинг умрини қисқартиради. Шу сабаб уч йилга мўлжалланган батареяни икки йилда алмаштиришга тўғри келиши мумкин, - дея сўзини якунлади профессор.

Тадқиқот натижалари билан IEEE Access журналида чоп этилган мақолада тўлиқ танишинигиз мумкин.

XS
SM
MD
LG