Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2018, Тошкент вақти: 04:36

Уч фазогир Халқаро фазо станциясида беш ойлик миссияни тамомлаб қайтди


Халқаро фазо станциясида беш ойга чўзилган миссияни тамомлаган АҚШ, Италия ва Россия фазогирлари сешанба куни Қозоғистонга келиб қўнди.

"Союз МС-05" кемаси бортида америкалик фазогир Рэндольф Брезник, италиялик фазогир Паоло Несполи ҳамда россиялик фазогир Сергей Рязанскийлар ерга қайтди.

Улар фазода 139 кун яшаган ва биология, биотехнология ҳамда физика бўйича юзлаб тажриба ўтказган.

Якшанба куни уларнинг ўрнини эгаллаш учун "Роскосмос"дан Антон Шкаплеров, NASAдан Скотт Тингл ҳамда JAXAдан (Япония) Норисигэ Канаи Халқаро космик станцияга учади.

Ҳозирда станцияда улардан ташқари яна уч ходим бор.

Халқаро космик станция АҚШ ва Россия ҳамкорлигида ишга тушган уникал лаборатория бўлиб, 1998 йилдан бери Ер орбитасида айланади.

XS
SM
MD
LG