Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2019, Тошкент вақти: 09:36

Сунъий идрок покер ўйинида олти кишилик профессионаллар гуруҳи устидан ғалаба қозонди


Карнеги-Меллон университети тадқиқотчилари Facebookнинг сунъий интеллект лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган дастур олти нафар профессионал покер ўйинчиси устидан ғалаба қозонганини эълон қилишди.

Pluribus номи берилган дастурнинг ғалабаси ҳақида Science журналида ёзилди.

Карнеги-Меллон универститетининг информатика бўйича профессори Томас Сандхолм:

- Pluribus кўп иштирокчили покерда суперодам натижасини кўрсатди. Бу эса сунъий интеллект ҳамда ўйин назариясида катта ютуқдир, - деди.

Сандхолм тажрибани университетнинг докторанти ҳамда Facebook ходими Ноам Браун билан бирга ўтказган.

Университет эълон қилган баённомада “Бугунга қадар стратегик ўйлаш соҳасида суперодам сунъий идрок ютуқлари икки тарафлама рақобат билан чекланиб келаётган эди”, дейилади.

Pluribus дастурини ишлаб чиққанларнинг айтишича, ушбу технология покер ўйини каби “муҳим маълумот яшириладиган ва иштирокчилар бошқаларни лақиллатишга уринадиган турли ҳақиқий муаммоларни” ечишда қўл келиши мумкин.

Бошида дастур ўзига қарши ўйнаб, покер стратегияларини ўрганиб чиққан.

Дастур муаллифлари унинг ўзгача жиҳатларидан бири аралаш стратегиялардан фойдаланиш қобилияти эканлигини айтишди.

Браун ҳатто дастурнинг айрим стратегиялари одамлар покер ўйнашини ўзгартириши мумкинлигини башорат қилди.

XS
SM
MD
LG