Линклар

Шошилинч хабар
05 ноябр 2024, Тошкент вақти: 12:18

Тиббий туризм: Ўзбекистонга келаётганлар кўпайди, тожик расмийлари бошқача фикрда


Иллюстратив сурат.
Иллюстратив сурат.

Катаракта билан оғриган Раънохон Бурхонова кўз жарроҳлиги учун Тошкентга келди. Гарчи Тожикистонда ҳам бу турдаги операцияни ўтказа оладиган шифохоналар талай бўлса-да, 59 ёшли собиқ ҳамшира қўшни Ўзбекистонда даволанишга қарoр қилди.

“Сентябр охирида Тошкентдаги операция учун 800 долларга яқин пул тўладим. Тожикистон ва Ўзбекистонда нархлар деярли бир хил. Аммо бу ерга келишимнинг энг асосий сабаби тиббий хизмат сифатида", дейди аёл.

Бурхонова ўз мамлакатида шифокорларга «ишонч йўқолганини» айтади.

"Тожикистонда малакали шифокорлар умуман йўқ дея олмайман, аммо кўриш қобилиятим хавф остида турганида таваккал қилишни хоҳламадим."

"Жин чиқариш": ССВ аҳолини "сохта табиб"лардан огоҳлантирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:17 0:00


У операциядан кейинги кўрик учун яна Тошкентга боришни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон кўплаб тожикистонликлар ва бошқа қўшни давлат фуқаролари учун тобора тиббий туризм марказига айланиб бормоқда.

Ўзбекистон томони эълон қилган статистик маълумотларга ишонилса, жорий йилнинг январь-август ойларида 57 380 нафар Тожикистон фуқаролари даволаниш учун Ўзбекистонга келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100 фоизга ошган.

Бироқ Тожикистон ҳукумати бошқача фикрда.

«Бу рақамлар ҳақиқатни акс эттирмайди. Бу шунчаки чегара ўтказиш пунктларидаги қайдномаларга асосланган маълумот» дея рад этган Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири Жамолиддин Абдуллозода Ўзбекистон баёнотига муносабат билдирар экан.

Абдуллозоданинг қўшимча қилишича, кўплаб одамлар чегарадан ўтиш мобайнида ортиқча саволлардан қочиш учун саёҳат сабабини «даволаниш» деб кўрсатишади.

Уй-жой ва озиқ-овқат нархларининг арзонлиги, бюрократик ва тил (рус тили) билан боғлиқ тўсиқларнинг йўқлиги Ўзбекистонни хорижлик беморлар учун янада жозибадор йўналишга айлантирди.

Ўзбекистонга даволанишга келаётган тожикистонликларнинг аксарияти ўрта даромадли инсонлар. Юқори даромадли беморлар одатда Хитой, Эрон ва Россияда даволанишни афзал кўради.

Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири мамлакатда тиббий хизмат етарли даражада мавжудлигини иддао қилган. Аммо аксар тожикистонликлар шаҳарлардан ташқарида тиббий мутахассислар етишмаслигидан шикоят қилиб келади. Сўнгги йилларда минглаб шифокорлар ойлик маошлар озлиги сабаб Россияга кўчиб кетган.

Шифокорлар айби билан ногирон бўлиб қолган болани хорижда даволашга ССВ ёрдам бермаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:56 0:00

Ўзбекистон ҳукумати туризм саноатининг бир қисми сифатида тиббий туризмни ривожлантиришга урғу бермоқда. 2019 йилда ҳукумат хорижликлар учун соддалаштирилган тиббий-виза тартибини жорий қилди.

Хорижлик беморларнинг асосий қисмини ташкил этувчи тожикистонликлардан ташқари, қозоқ, қирғиз, туркман ва россиялик беморлар ҳам Ўзбекистонда даволанишни афзал кўрмоқда.

Ўзбекистон ҳукумати эълон қилган маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-август оралиғида Қозоғистондан 8542 нафар, Қирғизистондан 6704, Россиядан 1299 нафар ҳамда Туркманистондан 672 нафар беморлар даволаниш мақсадида мамлакатга ташриф буюрган. Қирғизистон ва туркманистонлик сайёҳлар сони ўтган йил билан солиштирганда икки бараварга кўпайган.

Форум

XS
SM
MD
LG