Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2019, Тошкент вақти: 02:08

Тожикистонда қизининг тўйига бир ой қолганда ота-она ўзини ўлдирди


Конибодомлик журналист Маҳмуди Ашурмаҳмад ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида дастлабки тиббий кўрик натижасида қизи бокира чиқмагани учун эр-хотин ўз жонига қасд қилгани ҳақида ёзди.

Тожикистон шимолидаги Конибодом шаҳрида эр-хотиннинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ ҳодиса тергов қилинмоқда. Хабарларга кўра, қизининг тўйига бир ой қолганида эр-хотин ўз жонига қасд қилган.

Конибодом шаҳар прокуратурасидаги манбанинг айтишича, Пулодон қишлоқ кенгашида истиқомат қилувчи Муроджон Ғаниев 14 июлга ўтар кечаси ўз уйида ўзини осган. «14 июль куни эрта тонгда унинг хотини Шоирахон Ғаниева ва 19-ёшли қизи таксида Фарғона канали томон йўлга чиққан, уларнинг мақсади чўкиб кетиш эди. Ҳодиса яқинида бўлган такси ҳайдовчиси фақат қизни қутқариб қолишга муваффақ бўлди», - дейди манба. Муроджон Ғаниев ва Шоирахон Ғаниева 42 ёшда эди.

Прокуратура бир оила аъзоларнинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ ҳодисани тергов қилмоқда. Терговчилар уларни бу қадамни қўйишига нима мажбур қилгани ноаниқ эканлигини айтишмоқда. Ягона гувоҳ бўлмиш - таксичилар томонидан қутқарилган қиз ўзини йўқотиб қўйгани боис саволларга аниқ жавоб бера олмаяпти.

Пулодон қишлоқ кенгаши ходимларидан бири Аюбжон Тоҳировнинг айтишича, эр-хотин 16 июль куни дафн этилди. «Менга маълум бўлишича, Муроджон ва Шоирахон қизларининг 13 августга белгилаган тўйига тайёргарлик кўраётган эди. Куёв пул топиш учун Россияда меҳнат қилади», -дейди Тоҳиров.

Тожикистонда никоҳни расмийлаштирмоқчи бўлганлар тиббий кўрикдан ўтишлари ва соғлиқлари ҳақидаги тиббиёт маълумотномани ФХДЁга топширишлари керак. ВИЧ, гепатит ёки бошқа касалликларига чалинганларнинг турмушга чиқиши ёки уйланиши тақиқланади.

XS
SM
MD
LG