Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:48

Тожикистоннинг Сўғдида йил бошидан буён 7 қиз олиб қочилди


Жорий йилда Тожикистонда турмушга чиқмаган қизларни уйланиш мақсадида ӯғирлаш ҳолатлари кӯпайиб, фақат Сӯғд вилоятида 7 та шундай ҳодиса қайд этилган.

Тожикистон қонунчилигида қизларни ӯғирлаш учун 8 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган.

Беш кун олдин Сӯғд вилоятидаги Мастчоҳ туманида ушбу минтақада жойлашган ҳарбий қисмнинг икки аскари 15 ва 17 яшар қизларни ӯғирлаб, автомашина билан Душанбе шаҳрига олиб боришга уринган.

Тожикистон ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, милиция ходимлари Душанбе яқинидаги Варзоб туманида ӯғриларни қӯлга олиб, қизларни ота-оналарига қайтарган.

Ушбу манбага кӯра, ӯғрилар Мудофаа вазирлиги аскарлари бӯлиб, қизларга уйланиш мақсадида уларни ӯғирлаган.

2016 йили Мастчоҳ туманида айни шундай ҳодиса юз бериб, ҳарбий қисмдаги бир аскар 16 яшар қизни ӯғирлаб, жанубий Тожикистондаги Мўминобод туманига олиб борганди.

Айни дамда, Сӯғд вилоятидаги ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Акбар Шариповнинг 30 май куни давлат телевидениясидаги “Сипар” (Қалқон) дастурида хабар беришича, 3 йигит мамлакат шимолидаги Зафаробод туманига келиб бир қизни ӯғирлаб Душанбега олиб кетишга уринган.

Унинг қӯшимча қилишича, ӯғрилардан бири Абдураҳмон Раҳимий қизга қариндош бӯлиб ва унга уйланиш ниятида бӯлган, аммо қиз розилик бермаган.

Абдураҳмон Раҳимий “Сипар” дастурида қайси мақсад билан бундай амалга қӯл урганлигини қуйдагича шаҳрлаб берди:

“Мен севган қизнинг бошқага унаштирилиши ортидан улар тӯйини бузиш мақсадида қизни ӯғирлашни ният қилдим. Уни Зафаробод туманидан Душанбега олиб келиб, уйланмоқчи эдим”-деди Абдураҳмон Раҳимий.

Ӯғрилар қизни зӯравонлик билан “Мерседес” машинасига миндириб, Душанбе томон йӯл олган. Аммо, Душанбе яқинидаги милиция постида улар қӯлга олинган.

Абдураҳмон Раҳимий ва унинг икки шериги устидан Жиноят кодексининг 130- моддаси (“Одам ӯғирлаш”) бўйича жиноят иши очилган.

Ушбу модда асосида айбланувчиларга 8 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Турмушга чиқмаган қизларни уларга уйланиш мақсадида ӯғирлаш удуми Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам мавжуд.

Жорий йил май ойида БМТ Қирғизистон ҳукуматига мурожаат қилиб, келин ўғирлаш амалиётига барҳам бериш учун зарур чоралар кўришни ва миллий қонунлар ҳамда мамлакат қўшилган халқаро шартномалар бажарилиши кераклигини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG