Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:16

Хўжандда салафийликда айбланган олти шахс қамоққа ҳукм этилди


Суғд вилояти маркази Хўжанд шаҳрида суд 6 кишини “Салафий” диний оқимига аъзоликда айбдор деб топиб, 6 ойдан 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этди.

Охирги икки ой ичида Хўжанд шаҳар суди томонидан “Салафий” диний оқими айблови билан турли муддатларга озодликдан маҳрум этилганлар сони 10 нафарга етди.

Хўжанд шаҳар суди ҳукмига биноан, айбланганлардан уч нафари - Муҳиддин Мирзоев, Хайрулло Исмоилов ва Ҳасан Жабборов келгуси беш йилги умрини режими қаттиқ колонияда ўтайди.

Яна уч айбланувчи “расмий органларга экстремистик гуруҳ тўғрисда хабар бермагании туфайли” 6 ой қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Декабрь аввалида Сўғд вилоятининг Панжакент шаҳрида яшовчи Шоҳруҳ Камолов ҳам “Салафий” диний оқимига аъзоликда айбланиб, 5 йилга қамалган эди.

Адвокат Ихтиёр Шодиев Озодлик радиосига айбланувчиларнинг бирортасида диний маълумот йӯқлиги, уларнинг ижтимоий тармоқлар орқали “Салафий” оқимига қўшилганини айтади.

“Улар тергов жараёнида ӯз айбларни бўйниларига олди. Мен бунинг шоҳиди эдим. Уларнинг ҳамаси, “Салафий” оқими мамлакатда тақиқланганиги билмасдан, унга қўшилган,”- деди Ихтиёр Шодиев.

Унинг қўшимча қилишича, айбланувчи Муҳиддин Мирзоев WhatsApp мессенжери орқали Саудий Арабистондаги биродари билан гаплашиб, салафий ақидаларини ўрганган.

2012 йилдан бошлаб Мирзоев масжид, кӯча ва бозорларда “Салафий” ақидалари тарғиб этган.

Судланувчилар Хайрулло Исмоилов ва Ҳасан Жабборов ҳам унинг ташвиқоти ортидан бу диний оқим сафига кирган.

Охирги икки ой давомида Хӯжанд шаҳар суди 10 киши, жумладан, таниқли юрак жарроҳи Абдумалик Саломовни фаолияти тақиқланган “Салафий” диний оқимига аъзоликда айблаб, турли муддатларга озодликдан маҳрум этди.

Тожикистон Олий суди 2009 йил январида “Салафий” диний оқими фаолиятини мамлакатда тақиқлаб, 2014 йил декабрида мазкур оқимни “экстремитик ташкилотлар” рўйхатга киритган эди.

XS
SM
MD
LG