Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:42

Тожикистон миллий кутубхонаси раҳбари ўғлига дабдабали тўй қилгани учун ишдан олинди


Тожикистон миллий кутубхонаси директори Сайфиддин Назарзода
Тожикистон миллий кутубхонаси директори Сайфиддин Назарзода

Қонун бўйича меҳмонлар сони 150 кишидан ошиқ бўлмаслиги кераклигига қарамай, Сайфиддин Назарзода ўз ўғли Фирдавснинг тўйига, пойтахтдаги «Шоира Люкс» ресторанига 300 дан ортиқ меҳмон таклиф қилди.

Тожикистон миллий кутубхонаси директори ўғлининг тўйи ҳақида Коррупцияга қарши кураш агентлиги томонидан тайёрланган репортаж 8 август куни «Точикистон» телеканали орқали кўрсатилди. Репортаж берилганидан сўнг, Сайфиддин Назарзода дарҳол бу айбловни рад этди. «Бу келиннинг ота-онаси томонидан ташкил қилинган қиз узатиш эди. Мен, тўғрисини айтсам, Тожикистон ТВнинг репортажидан жуда ҳайрон қолдим», - деди у, тадбир қатнашчилари 150-170 киши бўлгани ва бу камераларга муҳрланганини таъкидлаб.

Бу телерепортаждан бир ҳафта ўтиб, Назарзода эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Назарзода ўзини айбсиз деб ҳисоблайди. У судда буни мустақил равишда исботламоқчи – у адвокатлар хизматини рад қилди. Ушбу иш бўйича навбатдаги суд жараёни 28 август куни бўлиб ўтиши кутилаётганди, бироқ раислик қилувчи судья Хуршед Исозода уни бошқа кунга кўчирди. Назарзоданинг ўзи 28 агуст куни судда иштирок этди, лекин жараён тугамагунича изоҳ беришдан бош тортди.

Агар кутубхона собиқ директорининг айби судда исботланса, у 25 минг сомоний ҳажмида жарима тўлашига тўғри келади. Назарзоданинг қариндошлари суд баҳси фақат у ва коррупцияга қарши кураш агентлиги ўртасида бўлиб ўтаётгани ҳамда «Точикистон» телевидениесининг бунга мутлақо дахли йўқлигини айтишди.

XS
SM
MD
LG