Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:13

Паловданми, ароқданми? Тожикистонда 4 киши заҳарланиб ҳалок бўлди


Янги йил арафасида Тожикистон шимолидаги Хўжанд шаҳрида 4 киши заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди ва яна 4 киши касалхонага ётқизилди.

Хўжанд шаҳар прокуратураси ушбу ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланганини маълум қилди.

Суғд вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Акбар Шарифовнинг 2 январь куни Озодлик радиосига айтишича, бу шахслар нимадан заҳарланганини аниқлаш мақсадида экспертиза тайинланган.

“30 декабрда қўшнилар Янги йилни нишонлаш мақсадида палов пишириб, байрам дастурхони уюштирган. Натижада, 4 киши овқатдан заҳарланиб жон берган, саломатлиги жуда оғир бӯлган яна 4 нафар касалхонага ётқизилган,” - деди Акбар Шарифов.

Аммо маҳалла аҳли фикрича, бу шахслар паловдан эмас, балки сифати паст ароқни истеъмол қилиш оқибатида ҳалок бўлган.

Ички ишлар ходимларига кўра, қурбонларнинг барчаси ёши элликдан ўтган эркаклардир.

Заҳарланиш оқибатида ҳодиса жойида ҳалок бўлган Тоҳир Носировнинг қариндоши Озодлик радиоси билан суҳбатда байрам дастурхони бир оила ҳовлисида ўтказилгани, дастурхонга ош тортилгани ва спиртли ичимликлар ичилганини айтди.

Янги йил байрамини нишонлаш жараёнида ҳалок бўлган 4 нафар 31 декабрда дафн этилди.

Ўлганлар яқинлари Суғд вилоят ва Хўжанд шаҳар мулозимларидан мазкур ҳодисани жиддий текшириб, айбдорларни жазолашни талаб қилмоқда.

Ҳозирча байрам дастурхони атрофидаги шахслар айнан нимадан заҳарлангани маълум эмас.

Ўтган йил айни маҳаллада 2 киши сифати паст ароқ истеъмол қилиш оқибатида ҳалок бўлганди.

XS
SM
MD
LG