Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:50

Кобул қамоқхонасида Толибон аъзоси бўлган олти маҳбус қатл этилди


Афғонистон президенти Ашраф Ғани.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани.

Афғонистон расмийларининг билдиришича, ўлим жазосига ҳукм қилинган олти толиб 8 май куни қатл этилган.

Маҳаллий матбуот қатллар Кобулнинг Поле Чархи қамоқхонасида амалга оширилгани ҳақида хабар берди.

Президент маъмурияти эълон қилган билдирувда президент “Ғани Афғонистон конституциясига мувофиқ, фуқароларга ҳамда оммавий хавфсизликка қарши оғир жиноятларга қўл урган олти террорчи қатл этилишини маъқуллади”, дейилади.

Билдирувда қатл этишлар адолатли суд жараёни асосида, мамлакат конституциясига ҳамда исломий қонунларга мувофиқ равишда амалга оширилгани айтилади.

“Афғонистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларини эътиборга олган ҳолда ҳамда Афғонистон қонунларига мувофиқ равишда, мазкур буйруқ бугун амалга оширилди”, дейилади билдирувда.

Президент Ашраф Ғани толиблар мамлакат пойтахтида амалга оширган йирик ҳужум ортидан жангариларга қарши курашни кучайтирди.

Ғани толибларга қарши кескин курашишга ҳамда айбдорларни аёвсиз жазолашга онт ичган.

Афғонистон Миллий хавфсизлик бошқаруви қатл этилган толибларнинг шахсини ҳамда улар қандай жиноятлар учун жазоланганини ошкор қилди.

Толиблар эса қатллар уларни “ўз мақсадлари йўлида курашишдан тўхтата олмаслигини, охирги 10 йил ичидаги жанглар буни тасдиқлашини” билдиришди.

Қатллардан аввал толиблар Ғани ўлим жазоси ҳукмини маъқулласа, бунинг оқибати “жиддий” бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди.

2001 йилда АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция Афғонистонда Толибон тузумини тугатганидан бери жангарилар ҳукуматга қарши курашиб келади.

Amnesty International ташкилоти президент Ғанини ўлим жазосини маъқулламасликка чақирган эди.

Ташкилот 4 май куни эълон қилган билдирувда “Ўтган ойда Кобулда 64 киши ўлимига сабаб бўлган даҳшатли портлашлар учун тезда ўч олишни исташ орқали Афғонистон ҳукумати на терроризмда айбдор топилган бу шахслар учун лойиқ жазо бера олади, на Афғонистоннинг хавфсизлигини яхшилай олади”, дейилади.

XS
SM
MD
LG