Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:08

Томчиламаётган суғориш тизими: Кластерлар "миллиардлаб субсидияларни ўзлаштирган"


Томчилатиб суғориш. Ўзбекистон
Томчилатиб суғориш. Ўзбекистон

Шу йилнинг 26 июль куни ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан қўзғатилган 22008-22-58-сонли жиноят иши доирасида "Termiz Jayxun Klasster" МЧЖ директори А. Ҳ. ҳибсга олинди. У 28 июлдаги ЖИБ Термиз шаҳар суди ажрими билан муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат асосида ҳибсдан озод қилинган.

Озодликнинг Сурхондарё вилоят ҳокимлиги Қишлоқ хўжалик бошқармасидаги манбасига кўра, ДХХнинг вилоят бошқармаси Тергов бўлими томонидан олиб борилган суриштирувлар ортидан тадбиркорга нисбатан Қумғўрғон туманида давлат томонидан томчилатиб суғориш учун ажратилган 40 миллиард сўмлик давлат субсидияларини ўзлаштиришда айбланмоқда.

"Termiz Jayxun Klasster" билан боғлиқ жиноят иши терговига доир ҳужжат нусхаси.
"Termiz Jayxun Klasster" билан боғлиқ жиноят иши терговига доир ҳужжат нусхаси.

Озодлик ихтиёрида мавжуд (Озодлик тергов жараёни бораётгани боис ҳозирча бу ҳужжат нусхаларини эълон қилмаяпти-таҳр.) жиноят иши материалларига кўра, "Termiz Jayxun Klasster" МЧЖ Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига берган ҳисоботларида Қумқўрғон туманидаги 207 та фермер хўжаликларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилганлиги, субсидия маблағлари бажариш тўла амалга оширилганини таъкидлайди.

Бироқ текширувлар жараёни туманда бир гектар ҳам томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинмагани аниқланган.

Озодлик боғланган "Termiz Jayxun Klasster" МЧЖ директорининг яқинларидан бири субсидия маблағларини директорнинг "бир ўзи еб юбормагани"ни айтди.

2022 йилнинг 20 март куни Сурхондарё вилояти ҳокимнинг тегишли қарорига мувофиқ, Қумқўрғон туманидаги "Termiz Jayxun Klasster" МЧЖга қарашли 207 та фермер хўжаликлари ҳудуди пахта етиштириш учун “Dream Cotton Textile” МЧЖга берилади.

Фермер хўжаликлари ва иккала кластер томонидан тузилган уч тарафлама шартномага кўра, “Dream Cotton Textile” иш бошлашидан аввал "Termiz Jayxun Klasster" МЧЖнинг йил бошидан бери қилган харажатларини тегишли тартибда қоплаб бериши лозим эди.

"Termiz Jayxun Klasster" МЧЖ харажатлар сметасида 32,9 миллард сўмлик маблағлар сарфланганини кўрсатади. Шунингдек, томчилатиб суғориш учун ажратилган 40 миллиард сўмлик фоизсиз субсидиялар амалга оширилганини билдиради.

“Dream Cotton Textile” мазкур маблағнинг томчилатиб суғориш учун олинган субсидияга оид 40 миллиард сўмини қайтаришни рад қилади. Боиси, тергов материалларидан англашилишича, амалда бир гектар майдонга ҳам томчилатиб суғориш технологиялари ўрнатилмаган эди.

"Маъмурий босим"

Озодлик манбасининг билдиришича, 2022 йилнинг 21 июль куни Термизга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Тешаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи ташриф буюрган. Гуруҳ янги кластерга "Termiz Jayxun Klasster" МЧЖнинг амалда йўқ технология учун сарфланган қарзларни бўйнига олишни талаб қилган.

Ишчи гуруҳ мажлисида иштирок этган манба Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари Саидкарим Нишанбаев “Dream Cotton Textile” агрономи Элмурод Ишниёзовни "ҳақорат қилгани" ва унга "тан жароҳати" етказганини айтди. Озодлик ихтиёрида Нишанбаев шу куннинг ўзида шифохонага мурожаат қилганини тасдиқловчи ҳужжат бор. Аммо Озодликка маълум бўлишича, Ишниёзов ўзининг ИИВ мулозими томонидан дўппосланиши юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилмаган.

Элмурод Ишниёзовнинг Озодлик ихтиёридаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровга ёзган аризасида кластер сохта томчилатиб суғориш иншоотларини қабул қилиб олишга мажбурлангани айтилади.

Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев далада.
Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев далада.

Хўроз бошқа туманларда ҳам бирдек қичқирмоқда

Озодликка маълум бўлишича, Сурхондарё вилоятида олиб борилган текширишлар жараёнида Шўрчи туманида ҳам томчилатиб суғориш технологияларига ажратилган маблағларни ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган.

Тумандаги “Инденим” класстери орқали амалга оширилган сохта “суғориш тизими”да аниқланган талон-торожликлар бўйича ҳозирда 6 миллиард сўмлик зарарлар ихтиёрий равишда қопланган ва зарарнинг бошқа қисми бўйича тергов ҳаракатлари бормоқда.

Вилоятнинг Жарқўрғон туманидаги талон-торожликлар кўрсаткичи 44 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. Дастлабки текширувлар даврида тумандаги кластерлар томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича амалга оширган сохта схема орқали келтирилган зарарнинг 10,5 миллиард сўмлик қисмини қоплади.

Сурхондарё вилояти прокуратураси Озодликнинг бу борадаги сўровига жиноят иши материаллари бўйича тергов ҳаркатлари бораётгани боис изоҳ бера олмаслигини маълум қилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг исми очиқланмаслигини сўраган мутахассисига кўра, томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича аҳвол бошқа вилоятларда ҳам шунга ўхшаш.

Мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бир неча миллиардлаб субсидия ва кредитлар ажратилган томчилатиб суғориш бўйича технологиялар ўлда-жўлда қолиб кетаётганини айтишмоқда.

Кооперация тузган 44 фермер кластерга қайтишга мажбурланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:05 0:00

Томчиламаётган суғориш тизимига ким масъул?

Мамлакатда қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ва пахта майдонлари интенсивлигини ошириш юзасидан ислоҳотларга Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев масъул қилиб тайинланган.

Томчилатиб суғориш технологиялари учун ажратиладиган субсидия ва маблағлар бевосита Ғаниевнинг кўрсатмаси ва ташаббуси орқали амалга оширилиши айтилади.

Озодликдаги маълумотларга кўра, ҳукумат қарори билан томчилатиб суғориш технологиялари соҳасида энг катта субсидиялар “Навоий гиламлари” МЧЖга берилган.

Шу йилнинг март ойида Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ташаббуси билан Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида томчилатиб суғориш технологиялари ишлаб чиқарувчи “Омад стар” номли ширкат қурилиши бошланди. Хорижий инвестиция ва маҳаллий маблағлар эвазига қурилаётган ширкат турдошлари орасида энг йириги бўлиши кутилмоқда.

Форум

XS
SM
MD
LG