Линклар

Шошилинч хабар
05 Iyul 2026, Тошкент вақти: 09:32

Тошкентдаги чемпионатда Эроннинг 1979 йилгача бўлган мадҳияси қўйилганига эронликлар норозилик билдирмоқда

 Эрон оғир атлетика федерацияси рамзи.
Эрон оғир атлетика федерацияси рамзи.

Тошкентда ўтаётган Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давомида, 15 декабрь куни Эрон Ислом республикасининг эмас, 1979 йилгача бўлган Эрон давлати мадҳияси янгради.

Чемпионатнинг Эрон Давлат телевидениеси орқали жонли намойиши 42 йил аввал тахтдан ағдарилган шоҳ Паҳлавий давридаги мадҳия янграй бошлаши биланоқ узиб қўйилди.

Шоҳ даври мадҳиясининг Тошкентдаги чемпионатда янграши эронликлар норозилигига сабаб бўлди.

Ўзбекистон томонига кўра, хатоликка Эрон делегациясининг ўзи йўл қўйган.

Эрон оғир атлетика федерацияси эронликлардан расман узр сўрашга мажбур бўлди.

7 декабрь куни Тошкентда бошланган Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг тўққизинчи кунида 102 кило вазндаги спортчилар ўртасида ўтган мусобақаларда эронлик Массул Мотамедий ғолиб чиқди.

Ғолибга олтин медални топшириш маросимида Эроннинг эски мадҳияси янграгани эса эронликларнинг норозиликларига сабаб бўлди.

Чемпионат маросими акс этган видеоларда олтин медал соҳиби Массул Мотамедий ва унинг ҳамюрти, бронза медал соҳиби Амир Хавоуги мадҳия янграшидан бир неча дақиқа ўтгач, “Stop” дея бир неча бор қичқириб, ўз норозиликларини билдиргани акс этган.

“Фарда” радиоси хабарига кўра, Эрон давлат телевидениеси орқали жонли ёритилаётган чемпионат шоҳ Паҳлавий давридаги мадҳия янграши билан зудликда узиб қўйилган.

DPA агентлиги Эронда шоҳ Паҳлавий даври ҳақида гапириш табу бўлгани боис, Тошкентдаги ҳодиса эронликларнинг жиддий норозиликларига сабаб бўлгани ҳақида ёзди.

Эрон ижтимоий тармоқлари норозилик постлари билан тўлиб-тошгани ҳақида хабар қилинди.

Озодлик воқеага ойдинлик киритиш мақсадида Тошкентдаги чемпионатни ўтказиш масъулияти юклатилган Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси билан боғланди.

Федерация масъулларидан олинган маълумотга кўра, 15 декабрь куни тақдимот маросимида Эроннинг эски мадҳияси қўйилишида Ўзбекистон томонининг айби йўқ, бу - Эрон жамоаси хатоси.

“Бу бўйича мусобақанинг ташкилий қўмитаси, Халқаро оғир атлетика федерацияси, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ва Эрон оғир атлетика федерацияси шуғулланди. Бу масала ёпилди, ҳал бўлди. Келишмовчилик бўйича томонларда жиддий эътироз йўқ. Эрон томонидан эски мадҳия берилган, бизникилар шуни қўйган. Музика қўяётганлар эски-янги қайси эканини билмайдику.?! Улар берганини қўйишган. Мусобақалар тартиб-қоидасига кўра, ғолиб команда мадҳияси ўша команда масъуллари томонидан тасдиқлатиб олинади. Бу сафар ҳам худди шундай бўлган. Эрон томони мадҳияни тасдиқлаб бергачгина, бизникилар қўйган. Кейин улар “бу бизнинг хатомиз” деб айтишди”, деди Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси масъули.

Федерациядан олинган маълумотга кўра, 15 декабрь куни Эроннинг эски мадҳияси янграгани маълум бўлгач, орадан бир неча дақиқа ўтгач, янги мадҳияни топиб қўйишган.

Эрон оғир атлетика федерацияси Халқаро федерация ва ташкилий қўмитадан хатолик учун узр сўраган.

Халқаро мусобақалар пайти давлатлар мадҳиясини қўйишда адашишлар аввал ҳам кузатилган.

2023 йилги Жаҳон чемпионатининг саралаш мусобақаларида Қозоғистон ва Сурия жамоалари ўртасидаги ўйинда Сурия мадҳияси ўрнига Эронники қўйилган ва бу сурияликлар норозилигига сабаб бўлган.

8 декабрь куни Испанияда гандбол бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистоннинг эски мадҳияси янгради, қозоқ спортчиларининг ўзи янги мадҳияни хиргойи қилишди.

Сиз билган ва билмаган Эрон

Ироқ билан чегара ҳудуди. 2009 йилда бу ерда уч нафар америкалик сайëҳ қўлга олинган
1/20 Ироқ билан чегара ҳудуди. 2009 йилда бу ерда уч нафар америкалик сайëҳ қўлга олинган
Эрон-Ироқ чегарасидаги чўпон
2/20 Эрон-Ироқ чегарасидаги чўпон
Теҳрондаги собиқ Америка элчихонаси биноси деворидаги шиор
3/20 Теҳрондаги собиқ Америка элчихонаси биноси деворидаги шиор
Сепахсалар мачити минорасидан Теҳрон марказининг кўриниши
4/20 Сепахсалар мачити минорасидан Теҳрон марказининг кўриниши
Теҳрондаги замонавий санъат музейи
5/20 Теҳрондаги замонавий санъат музейи
Теҳрон метроси
6/20 Теҳрон метроси
Теҳрон бозори
7/20 Теҳрон бозори
Одамлар Афғонистон билан чегарадош Машҳад шаҳри кўчаларида. Эрон шарқи мамлакатнинг бошқа жойларига нисбатан консерватив саналади
8/20 Одамлар Афғонистон билан чегарадош Машҳад шаҳри кўчаларида. Эрон шарқи мамлакатнинг бошқа жойларига нисбатан консерватив саналади
Аëллар Теҳронни суратга олмоқда
9/20 Аëллар Теҳронни суратга олмоқда
1979 йилги Эрон революцияси лидери Оятуллоҳ Ҳумайнийнинг мавзолейи қурилиши 25 йилдан бери битмаяпти<br />
<br />
&nbsp;
10/20 1979 йилги Эрон революцияси лидери Оятуллоҳ Ҳумайнийнинг мавзолейи қурилиши 25 йилдан бери битмаяпти

 
Ироқ билан чегарада жойлашган Паланган қишлоғи. Қишлоқ аҳолисининг катта қисми яқиндаги балиқ фермасида ëки 1979 йилдаги революциянинг консерватив қадриятларини ҳимоя қилувчи ва мамлакат &quot;ғарблашувига&quot; қарши турувчи ярим ҳарбий Басиж милициясида ишлайди&nbsp;
11/20 Ироқ билан чегарада жойлашган Паланган қишлоғи. Қишлоқ аҳолисининг катта қисми яқиндаги балиқ фермасида ëки 1979 йилдаги революциянинг консерватив қадриятларини ҳимоя қилувчи ва мамлакат "ғарблашувига" қарши турувчи ярим ҳарбий Басиж милициясида ишлайди 
Паланган қишлоғи чўпонлари қўй подасини яйловга ҳайдаб кетмоқда
12/20 Паланган қишлоғи чўпонлари қўй подасини яйловга ҳайдаб кетмоқда
Паланган қишлоғида яшовчи курд қизи. Тоғли ҳудудларда қияликлар шундай жойлашганки, тепада яшовчи қўшнилар пастдаги уй томларидан ҳовли сифатида фойдаланишади&nbsp;
13/20 Паланган қишлоғида яшовчи курд қизи. Тоғли ҳудудларда қияликлар шундай жойлашганки, тепада яшовчи қўшнилар пастдаги уй томларидан ҳовли сифатида фойдаланишади 
Эрон ва Ироқ чегараси бўйлаб Курдистон жойлашган. Баъзан тоғ орқали Ироқдан Эронда тақиқланган контрабанда спиртли ичимлик олиб келинади. Эрон қора бозорида бир банка пивони тахминан 10 долларга сотиб олиш мумкин &nbsp;
14/20 Эрон ва Ироқ чегараси бўйлаб Курдистон жойлашган. Баъзан тоғ орқали Ироқдан Эронда тақиқланган контрабанда спиртли ичимлик олиб келинади. Эрон қора бозорида бир банка пивони тахминан 10 долларга сотиб олиш мумкин  
Эркак киши Теҳрондаги Бехежте-Заҳро қабристонида плиталарни ювмоқда. Қабристонда Эрон-Ироқ урушида ҳалок бўлганлар учун ажратилган бўлим бор. &nbsp;&nbsp;
15/20 Эркак киши Теҳрондаги Бехежте-Заҳро қабристонида плиталарни ювмоқда. Қабристонда Эрон-Ироқ урушида ҳалок бўлганлар учун ажратилган бўлим бор.   
Ëш йигитлар Теҳрон метросида ҳарбийлар билан жанжаллашмоқда
16/20 Ëш йигитлар Теҳрон метросида ҳарбийлар билан жанжаллашмоқда
1979 йил феврал ойида ағдарилган Эроннинг охирги шоҳи тасвирланган сувенир тарелка
17/20 1979 йил феврал ойида ағдарилган Эроннинг охирги шоҳи тасвирланган сувенир тарелка
Ўспиринлар Теҳрондаги тепаликлардан бирида. Суратчи Эймос Чапплнинг айтишича, кўплаб ëш эронликлар ўз мамлакатлари ва унинг мамлакат ташқарисидаги имижидан уялишади
18/20 Ўспиринлар Теҳрондаги тепаликлардан бирида. Суратчи Эймос Чапплнинг айтишича, кўплаб ëш эронликлар ўз мамлакатлари ва унинг мамлакат ташқарисидаги имижидан уялишади
Эрон шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавий ағдарилгандан кейин революционерлар унинг ҳайкалини иккига ажратишди. Ҳозир теҳронликлар ҳар кун Садобод саройига олиб борувчи йўлдан Паҳлавийнинг оëқлари ëнидан ўтиб кетишади &nbsp;
19/20 Эрон шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавий ағдарилгандан кейин революционерлар унинг ҳайкалини иккига ажратишди. Ҳозир теҳронликлар ҳар кун Садобод саройига олиб борувчи йўлдан Паҳлавийнинг оëқлари ëнидан ўтиб кетишади  
Гидлардан бири суратчига Эронга келаëтган сайëҳлар оқими кўпаяëтган бўлишига қарамасдан ғарбликлар ҳамон ҳукуматнинг қаттиққўл сиëсатидан қўрқишади. Суратда Шероз шаҳридаги Вакил масжиди
20/20 Гидлардан бири суратчига Эронга келаëтган сайëҳлар оқими кўпаяëтган бўлишига қарамасдан ғарбликлар ҳамон ҳукуматнинг қаттиққўл сиëсатидан қўрқишади. Суратда Шероз шаҳридаги Вакил масжиди
Олдинги слайд
Кейинги слайд

Эронда 1953 йил амалга оширилган тўнтаришда демократик тарзда сайланган бош вазир Муҳаммад Масаддиқ ҳукумати ағдарилган, унинг ўрнига шоҳ Муҳаммад Ризо Паҳлавий ҳокимиятга келган эди.

Паҳлавий ҳукумати эса 1979 йилги Ислом инқилобида ағдарилди.

Инқилоб натижасида 2500 йил давом этган монархия тизими барҳам топганди.

Эрон шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавий ағдарилгандан кейин революционерлар унинг ҳайкалини иккига ажратишди. Ҳозир теҳронликлар ҳар кун Садобод саройига олиб борувчи йўлдан Паҳлавийнинг оëқлари ëнидан ўтиб кетишади
Эрон шоҳи Муҳаммад Ризо Паҳлавий ағдарилгандан кейин революционерлар унинг ҳайкалини иккига ажратишди. Ҳозир теҳронликлар ҳар кун Садобод саройига олиб борувчи йўлдан Паҳлавийнинг оëқлари ëнидан ўтиб кетишади

  • Сурат 16x9

    Озодлик

    • ozodlikmail@gmail.com
    • uzbek@rferl.org
    • WhatsApp / Telegram / Signal
    • +420724740755 | +420602612713
XS
SM
MD
LG