Линклар

Шошилинч хабар
21 октябр 2019, Тошкент вақти: 23:09

Турк депутатининг уйида боқувчи бўлиб ишлаган 23 яшар жиззахлик қиз сирли тарзда ўлди


Нодира Қодированинг сирли ўлими 25 сентябрь куни турк матбуоти диққат марказига тушди.

Туркиядаги ҳукмрон Адолат ва тараққиëт партиясининг парламентдаги депутати¸ истеъфодаги генерал Ширин Уналнинг уйида бир йилдан бери боқувчилик қилиб келган 23 яшар Нодира Қодирова 24 сентябрь куни Анқарада жон берди.

Ўзбекистонлик қиз¸ тиббий хулосага кўра¸ тўппончадан отилган ўқ юрагини яралаганидан бир соатча ўтиб касалхонада ўлган.

Фожиа пайтида депутат Унал ва унинг оила аъзолари уйда бўлган. Анқарадаги Ўзбекистон консуллигига кўра¸ қизнинг жасади зудлик билан Тошкентга жўнатилган ва 26 сентябрь куни дафн этилган.

Дастлабки суриштирувга кўра¸ Нодира ўз жонига қасд қилган¸ аммо унинг акаси ва қизни билганлар бу тахминга ишонмасликларини айтмоқда.

Депутат уйидаги сирли ўлим

Турк матбуотининг ëзишича¸ Нодира Қодирова 24 сентябрь куни тонгги 8:48 да генерал Уналга тегишли тўппончадан отилган ўқдан яраланган¸ соат 9:50 да Билкент касалхонасида жони узилган.

Ўлим сабаби¸ гўëки суиқасд. Фожиа пайтда уйда бўлган ҳукмрон партия депутати Ширин Унал¸ ҳозирча турк матбуотининг воқеага оид саволларига жавоб беришдан бош тортмоқда.

Нодира Қодирова кейинги бир йил давомида депутатнинг кекса онасига боқувчилик қилиб келган¸ унинг Анқарадаги уйида яшаган.

Акаси Муҳаммадали Қодировга кўра¸ 4 йил олдин Туркияга келган Нодира университетга кириш имтиҳони топширишга тайëрланаëтган бўлган¸ унинг ҳаëтида ўзини ўлдиришга ундагулик бирор сабаб бўлмаган.

Айни пайтда¸ турк нашрлари Нодиранинг ўлимидан бир кун олдин Лайло исмли дугонасига жўнатган SMS да¸ “Ëмон ишлар бўлаяпти. Акамнинг юзига қандай қарайман. Ўлишни истайман”¸ деб ëзганини иддао қилган.

23 яшар қиз “ëмон ишлар” деганда нимани¸ кимни назарда тутгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Жасад фавқулодда тезликда Тошкентга юборилди

Анқарадаги Ўзбекистон бош консуллиги расмийсининг 26 сентябрь куни Озодликка айтишича¸ Нодира Қодированинг ўлими ортидан унинг акаси Муҳаммадали консуликка мурожаат қилган:

Жуда катта фожиа. Нодира асли жиззахлик¸ аммо кейинчалик Қибрайда яшаган. Отаси ўлган¸ Тошкентда онаси қолган. Акаси билан бирга Анқарага ишга келган. Биз жасадни Тошкентга юбриш учун керакли қоғозларни тайëрлашга ëрдам бердик¸ харажатларини депутат тўлади. Қиз¸ адашмасам¸ Тошкентда бугун дафн этилди”.

Акасининг Нодирани ўз жонига қасд қилганига ишонмаëтгани ва ўлимнинг ниҳоятда шубҳали экани ҳақидаги гумонларига тўхталган ўзбек расмийси¸ ўлим тафсилотларини Туркия тегишли тизимлари ўрганаëтгани ва консулликнинг тергов жараëнига аралашишга ҳаққи йўқлигини билдирди:

Ҳозир асосий ишимиз¸ қизнинг акасига психологик ëрдам бериш. Акаси куйиб-ëниб кетаяпти. Жанозадан қайтиб келгандан кейин¸ унга Туркиядан кучли адвокат топиб¸ ўз тахмин ва шубҳаларини терговга билдиришида ëрдам берамиз. Тиббий экспертиза пайтида керакли анализлар олинган”.

Адолат қарор топишига шубҳалар...

Нодира Қодирова каби икки йилдан бери Туркияда боқувчилик қилиб келаëтган Анқарадаги ўзбекистонлик хизматчи аëллардан бири¸ депутат уйида содир бўлган ўлимга оид ҳақиқатнинг рўëбга чиқишига кучли шубҳаси борлигини айтди:.

Бу одам Эрдўғон партиясидан парламентда депутат¸ устига устак¸ генерал. Бой ва қудратли одам. Фақат менмас¸ менинг ўзига тўқ туркиялик иш берувчиларим ҳам¸ ишнинг ëпти-ëпти бўлиб кетишига ишонаяпти. Бу одам уч кундан бери воқеа ҳақида оғиз очиб гапирмади. Бундан кейин ҳам гапирмаса керак”.

Маҳаллий матбуотга кўра¸ Нодира Қодирова ўлими юзасидан Туркия прокуратураси суриштирув бошлаган. Ҳозирча генерал депутатнинг сўроқ қилингани¸ сўроқ қилинган бўлса¸ қайси мақомда сўралганига оид маълумот йўқ.

Ўзбек аëлларининг Туркиядаги оғир турмуши

Озодлик суҳбатлашган ўзбек боқувчиларидан бири¸ Анқаранинг ўзи яшаëтган районида камида 40 нафар ўзбекистонлик аëлнинг бадавлат турклар эшигида фаррошлик ва кексаларга боқувчилик қилаëтганини айтди:

Бадавлат турклар боласига инглизчани биладиган энага олади¸ бизникиларни тозаловчи-хизматкор ва қари ота-онасига боқувчи қилиб олади. Иш жуда оғир¸ 24 соат хизматдасиз¸ масъулияти оғир. Масалан менга¸ фақат шанба кечқурунги 9 дан якшанба 9 гача дам¸ холос. Кўп аëлларимиз иш берувчилар томонидан ҳар хил тажовуз¸ хусусан¸ жинсий тажовузга учраяпти. Бузилиб кетаëтган аëлларимиз ҳам кўп. Лекин ўзига тўғри аëлларимиз болам-уйим деб чидаб¸ ишлаб юрипти”.

Россия¸ Қозоғистон ва Жанубий Корея каби Туркия ҳам ишсизликдан хорижга кетаëтган ўзбекистонликлар учун меҳнат бозорига айланган.

Уч ойгача визасиз қолиш мумкин бўлган Туркияда ҳозирга келиб¸ норасмий рақамларга кўра¸ юз минглаб ўзбек муҳожири ишламоқда.

Шарҳларни кўринг (9)

XS
SM
MD
LG