Линклар

Шошилинч хабар
22 июл 2024, Тошкент вақти: 12:17

Президент Бердимуҳамедов ҳокимиятни ворисига топширишига ишора қилди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сардор билан. 7 июнь, 2021
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўғли Сардор билан. 7 июнь, 2021

Туркманистонда 12 март куни муддатидан олдин президент сайлови ўтказилади. Бу ҳақда мамлакат Марказий сайлов комиссиясига таянган ҳолда Reuters агентлиги хабар берди.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 11 февраль куни парламентнинг юқори палатаси – Халқ маслаҳатининг навбатдан ташқари йиғилишида ёш раҳбарларга йўл беришдек мураккаб қарорга келганини эълон қилган эди. Бердимуҳамедов, шунингдек, икки йил олдин пайғамбар ёшига – 63 га тўлганини айтган.

Гурбангули Бердимуҳамедов 2007 йилдан бери Туркманистон президенти лавозимини эгаллаб турибди. Парламент сессиясида у роппа-роса 15 йил муқаддам сайланганини таъкидлаган. Турли оммавий ахборот воситалари ёзишича, Туркманистон раҳбари чарчаганига ишора қилган.

2016 йилда Туркманистон парламенти президентнинг ваколат муддатига қўйилган чекловни бекор қилган, конституцияга эса президентлик муддати беш йилдан етти йилга узайтирилганига доир тузатиш киритилган эди.

Туркманистон президентининг Сардор Бердимуҳамедов исмли ёлғиз ўғли бор. У мамлакат бош вазирининг иқтисодиёт бўйича ўринбосаридир. Ўтган йилнинг ноябрида президент нефт-газ соҳаси назоратини ўғлига топширган эди.

Сардор Бердимуҳамедов Халқ Кенгаши йиғилишида иштирок этиб, мамлакатнинг 2052 йилгача бўлган иқтисодий ривожланиш режасини тақдим этди.

Мамлакатда сўнгги йилларда ёқилғи, товарлар ва хизматлар ва озиқ-овқат нархларининг ўсиши кузатилди, кўп ҳолларда субсидиялар тўхтатилганлиги ва талабнинг кўпайиб кетганлиги сабабли камида 300-500 фоизга кўтарилди.

Туркманистон дунёнинг энг ёпиқ мамлакатларидан бири саналади. Ҳукумат мамлакатдан ахборот сизиб чиқишининг олдини олишга интилиб, шу билан бирга, Ашхободнинг сиёсатига нисбатан танқидий мазмундаги хабарларни блоклаш билан фуқароларнинг ахборот олиши устидан назоратни тобора кучайтирмоқда. Йирик ижтимоий тармоқлар, жумладан Facebook, Twitter, шунингдек YouTube ва мустақил ахборот агентликлари узоқ йиллардан бери блоклаб қўйилган.

Туркманистон: Бердимуҳамедов қарийб 98 фоиз овоз олди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:53 0:00

Гурбангули Бердимуҳамедов роликлар суратга олиб, уларда ўзи қўшиқлар ижро этган. Хусусан, 2019 йилда президент набираси билан бирга Ровач исмли отига бағишлаб қўшиқ куйлаганди. Президент репертуарида спортнинг фойдаси ҳақида рэп ҳамда 8 мартга бағишланган қўшиқ ҳам бор.

2007 йилда Сапармурод Ниёзовнинг ўлими ортидан сохта сайловлар натижасида ҳокимиятга келган Бердимуҳамедов ҳокимиятни қачон тарк этиш ниятида эканлигига аниқлик киритмаган.

Туркманистон 1991 йилда Совет Иттифоқи қулаганидан кейин мустақил давлат бўлган, бу давлатда ҳеч қачон эркин ва адолатли сайловлар ўтказилмаган.

XS
SM
MD
LG