Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:02

Туркманистонда автобус ҳалокати оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди


14 апрель шанба куни Туркманистонда автоҳалокат оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлгани бугун маълум бўлди. “Озодлик” радиосининг полициядаги манбаларининг айтишича, фожиа Чули дараси яқинида юз берган. Мазкур Геокдара деб номланмиш дам олиш зонаси Ашхабоддан тахминан 20 километр ғарбда жойлашган.

Полициядаги манбаларнинг “Озодлик” радиосига айтишича, якшанба куни эрталаб ҳалок бўлганлар сони 17 кишини ташкил қилган. Жароҳат олганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Йўл полицияси ходимларининг айтишича, фожиага автобусга ҳаддан зиёд кўп йўловчилар олингани ва ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Шанба куни мазкур минтақага ёмғир ёғди. Асфальтнинг намлиги ва автобусда йўловчилар кўп бўлгани сабаб ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва катта тезликда йўлдан ташқарига чиқиб кетган. Натижада автобус ағдарилиб кетган.

Чули дарасида асосан муассасаларнинг болалар учун соғломлаштириш лагерлари жойлашган. Шу давр мобайнида у ерга муассасаларнинг ходимлари, шунингдек альпинистлар ва сайёхлар гуруҳи боради.

Расмийлар ва расмий ОАВ одатга кўра ҳалокат ва кўп сонли қурбонлар ҳақида маълумот тарқатмади. Материал эълон қилинаётган вақтда ҳодиса юз берган жой қуршаб олинганича қолаётган эди.

XS
SM
MD
LG