Линклар

Шошилинч хабар
18 июн 2018, Тошкент вақти: 06:58

Ғарб мамлакатлари Украина шарқидаги асирлар алмашувини олқишлади (ВИДЕО)


Ғарб мамлакатлари Украина шарқидаги асирлар алмашувини олқишлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:55 0:00

Европа мамлакатлари раҳбарлари Киев билан Россияга орқа қиладиган бўлгинчилар ўртасида узоқ кутилган асирлар айирбошлашни олқишлади. Айни ҳолат юзлаб собиқ тутқинларга янги йил арафасида уйига қайтиш имконини берди.

2014 йили Украина шарқида уруш бошланганидан бери энг йирик асирларни алмашув рўй берди. Расмийларнинг хабар қилишича, 27 декабрь куни Украина ҳукумати ҳибсхоналарда ушлаб турган 238 нафар бўлгинчини Луганск ва Донецк вилоятларига топширди. Айни пайтда бўлгинчилар ҳукумат вакилларига 74 нафар қўлга тушган аскар ва асирни берди.

Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Эммануэл Макрон ушбу алмашувни “Янги йил ва православларнинг Рождество байрами олдидан муҳим инсонийлик намунаси” сифатида олқишлади.

Европа мамлакатлари раҳбарлари ва алмашув жараёнини назорат қилган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти икки томонни ушбу алмашувдан минтақада тинчликка эришиш йўлида фойдаланишга даъват этди.

– Алмашув фақат гуманитар амал бўлибгина қолмай, ўзаро ишончни орттиришда ҳам муҳим қадамдир, – деди ташкилот раиси, Австрия ташқи ишлар вазири Карин Кнейсси.

Украинанинг озод қилинган аскарлари алмашув ўтказилган жойдан вертолётда ҳукумат назоратидаги вилоят маркази Харьков шаҳрига, у ердан эса учоқда Киев шаҳрига учиб кетди.

– Дўзахдан қутулдим. Омон қолдим, – деди собиқ тутқин Евгений Чуденцов. Айтишича, у 2015 йил февралида Укаринанинг қўнгиллилар батальонида хизмат қилаётиб, асир тушиб қолган.

Укараиналик асир Александр Олейникнинг онаси унга алмашув вақтида қўнғироқ қилиб, “Уйга етай деб қолдим”, деб айтди.

Украина президенти Петро Порошенко бўлгинчилар озод қилган асирларни табриклади ва уларни сабр-қаноати учун мақтади.

27 декабрь куни юзлаб кишилар аскарларни уйга қайтгани билан тариклаш учун Киев шаҳри аэропортига келди. Улар байроқ ва гулдасталарни силкитиб, “Украинага шон-шарафлар! Қаҳрамонларга шон-шарафлар!” деб бақирди.

Алмашув жараёни Тошкент вақти билан тахминан,соат 17:00 да (Гринвич вақти билан 12:00 да) бошланди.

Бўлгинчиларнинг Луганск вилоятидаги вакиласи Ольга Кобцеванинг “Озодлик” радиосига хабар қилишича, улар назоратидаги Луганск вилоятидан 99 нафар асир алмаштирилиши керак эди, лекин уларнинг 26 нафари ё олдинроқ қамоқдан озод қилинган, ёки бўлгинчилар назоратидаги ҳудудга қайтмаслик йўлини танлаган.

Расмийларга кўра, Украина ҳукумати Донецк вилоятидаги бўлгинчилар қўлига 165 асирни топширди.

Укарина омбудсмени Валерия Лутковскаянинг айтишича, ҳокимият идоралари озод этишни ваъда қилган 306 асирнинг 43 нафари 27 декабрь куни алмашув жойига келмади, чунки улар ҳибсдан олдинроқ озод қилинган эди. 306 асирнинг 10-15 нафари бўлгинчилар назоратига ҳудудга қайтишни истамади.

Бўлгинчилариннг Донецк вилоятидаги раҳбари Александр Захарченко ушбу алмашув тутқинларни айирбошлаш йўлидаги кейинги қадамларнинг дебочаси эканини айтди. Унинг фикрича, айни пайтда бошқа асирларнинг ҳам рўйхати тузилмоқда.

Киев қўшинлари билан Россияга орқа қилаётган бўлгинчилар ўртасидаги уруш ҳаракатлари вақтида 2014 йил апрелиден бери 10300 киши ҳалок бўлди. Бўлгинчилар Донецк ва Луганк вилоятларидаги маълум ҳудудларни назорат қилиб турибди.

2015 йили ўт очишни тўхтатиш борасида эришилган ва “Минск-2” деб аталаётган келишувга асосан, расмий Киев билан бўлгинчилар “барча гаровга олинган ва ноқонуний йўл билан ушлаб турилган кишиларни озод қилиши ва алмашиши” керак эди.

Бироқ бундай бўлмади. Сўнгги бир йилу 2 ой ичида Киев билан бўлгинчилар асирларни умуман айирбошламади.

2014 йил февралида Украинанинг Москва сиёсатини ёқловчи президенти Виктор Янукович Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик битимини имзоламади. Шундан сўнг оммавий норозилик намойишлари бошланиб кетди ва Януковичҳокимиятдан четлатилди. Россия Украинанинг Қрим вилоятини босиб олди ҳамда Украина жануби ва шарқида бўлгинчилик кайфиятидаги кишиларни гижгижлай бошлади. Россияга орқа қилувчи бўлгинчиларДонецк ва Луганск вилоятларидаги ҳудудларни эгаллаб олиб, уруш чиқарди ҳамда Росиянинг Киев ва Ғарб мамлакатлари билан муносабатларини чигаллаштириб юборди.

XS
SM
MD
LG