Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:53

Бахмутни йўқотиш Украина учун нимани англатади?


Украина аскари Бахмут яқинидаги рус армияси мавқеини нишонга олмоқда. 5 февраль, 2023
Украина аскари Бахмут яқинидаги рус армияси мавқеини нишонга олмоқда. 5 февраль, 2023

Ўтган йил август ойидан бери Россия армияси ва «Вагнер» хусусий ҳарбий ширкати Украина қўшинларини кичик шаҳарчадан сиқиб чиқаришга уринмоқда.Декабрь ойида ҳужумлар кучайди ва рус қўшинлари Бахмутни уч томондан қуршаб ҳужумга ўта бошлади. Бироқ шаҳарга олиб борувчи биргина асосий йўл ҳали ҳам Украина назоратида қолмоқда. Аммо, Бахмут яқин кунларда бутунлай руслар қўлига ўтиши мумкин.

Ҳарбий экспертлар Бахмут стратегик аҳамиятдан кўра кўпроқ рамзий аҳамиятга эга эканини таъкидлашади. Шаҳарча Бахмутка дарёси бўйида, Луганск вилояти маъмурий чегарасидан 20 километр ғарбда жойлашган. Урушдан олдин 70 мингга яқин аҳолига эга Бахмут шаҳри, асосан винолари ва туз конлари билан машҳур бўлган.

Русларнинг тўхтовсиз ҳужумлари давом этаркан, Бахмут бир неча кун ичида бой берилиши мумкин.

“Ич-ичимдан шуни ҳис қиляпманки, биз шаҳарни сақлаб қоламиз. «Ҳа, бу жуда қийин. Душманнинг муттасил ҳужумларига бардош бериш қийин. Ҳозир шаҳарга кириш қийин. Лекин барибир, сафимизга янги аскарлар келяпти, ўқ-дорилар келяпти, ярадорлар олиб чиқилмоқда», дейди Украинанинг 5-ҳужум бригадаси аскари Юрий Сиротюк.

Украинага босқин: 375-кун | Бахмут атрофида шиддатли жанглар. АҚШдан янги ёрдам пакети
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:07 0:00

Украин расмийлари, жумладан президент Владимир Зеленский Бахмут мудофааси давом этишини билдирди

Ғарб расмийлари эса анча эҳтиёткор.

«Агар украиналиклар Бахмутдан чекинса, мен буни стратегик муваффақиятсизлик деб ҳисобламайман. Украин ҳарбийлари ва етакчиларнинг Бахмутни ҳимоя қилиш учун қилган улкан меҳнатини қадрсизлантиришдан йироқман, лекин менимча, Бахмут стратегик аҳамиятдан кўра кўпроқ рамзий аҳамиятга эга», деди АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин.

«Шундай экан, Бахмутнинг бой берилиши руслар урушнинг боришини ўзгартирганини англатмайди», деди у журналистларга.

Баъзи кузатувчиларнинг фикрича, украин қўшинлари Бахмут мудофаасини ушлаб туриш орқали Харковни қайтариб олишда иш берган тактикани такрорлаётган бўлиши мумкин. Яъни рус қўшинларига катта талафот етказиш, уларни кучсизлантириш ҳамда баҳор ёки ёзда қарши ҳужумга ўтиш.

Ҳарбий таҳлилчиларга кўра, Бахмутни қуршаб олиш Россияга анчагина қимматга тушди. Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, ўтган ойларда ҳар бир ҳалок бўлган ёки яраланган украин аскарига 6-7 нафар ҳалок бўлган рус аскари тўғри келган. НАТО расмийлари ҳам CNNга берган интервьюларида мазкур 1:7 нисбатни тасдиқлади.

Ҳарбий экспертларга кўра, ҳозирда Украина ва Россиянинг йўқотишлари ўртасидаги фарқ катта эмас.

«Россия ҳарбийлари, кейинги бир неча ой давомида ҳужум операцияларини давом эттириш учун кучини сарфлаб, Украинага ташаббусни қўлга олиш имконини беради», деди АҚШ урушни ўрганиш институти.

Бахмутни эгаллаш русларга Украинанинг бир қатор ғалабалари ортидан ва ниҳоят, қандайдир ғалаба билан мақтанишга шароит яратади.

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Бахмутни қўлга киритиш Донетск вилоятида кейинги ҳужумларни бошлаш учун замин ҳозирлашини айтди.

Россия томонида қурбонларнинг аксари Вагнерчилар ҳиссасига тўғри келади. Вагнер қўшинларидаги кўпчилик жазо муддатини қисқартириш эвазига урушга келган маҳбуслар ва улар етарли ҳарбий малакага эга эмас.

Россия босқинига бир йил тўлди. Уруш хроникаси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:25:53 0:00

Ғарб расмийларининг билдиришича, 50 минг маҳбус Вагнер билан шартнома имзолаган ҳамда уларнинг деярли ҳаммаси Бахмут юборилган.

Украина шарқий ҳарбий округи қўшинлари матбуот котиби, полковник Сергей Череватий Озодлик радиосига таъкидлашича, “Бу уларнинг Бахмутни эгаллаш йўлидаги сўнгги зарбаси. Улар ҳеч бўлмаганда қандайдир кичик ғалабани қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда«.

Вагнер асосчиси Евгений Пригожин ўз қўшинлари Бахмутни қўлга олганини бир неча бор даъво қилди. Пригожин Украина кучларини йўқ қилиш асосий мақсад эканини очиқ иддао қилди.

Украина ва Ғарб расмийлари Бахмутга ҳужум қилаётган Вагнер қўшинлари таркиби ўзгаргани, жангга профессионал тайёргарликдан ўтган аскарлар ташланганини билдирди.

Пригожин сўнгги ҳафталарда Шойгу ва Россия Бош штаб бошлиғи, генерал Валерий Герасимовни Вагнерга атайлаб ўқ-дорилар етказиб бермасликда айблади.

«Ҳақиқат шундаки, агар руслар Бахмутни қўлга олганда ҳам, улар фақат вайроналарга эга бўлади. Бу минимал стратегик аҳамиятга эга бўлган шаҳар, босқинчи кучларни қўллаб-қувватлаш учун деярли ҳеч қандай инфратузилма ҳам йўқ. Руслар мазкур шаҳарни қўлга киритиш учун жуда кўп ресурларини сарфлагани бу уларнинг урушдаги ёмон стратегиясидан далолат беради», - деб ёзади австралиялик собиқ қўмондон Мик Раян.

Форум

XS
SM
MD
LG