Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:15

Украина футбол терма жамоаси ЕЧда Қрим силуэти ва “Қаҳрамонларга шарафлар!” шиори туширилган либос кияди


Украина терма жамоаси Миллатлар Лигаси доирасида Киевда Испания терма жамоасига қарши ўйин олдидан, 13 октябр 2020 йил
Украина терма жамоаси Миллатлар Лигаси доирасида Киевда Испания терма жамоасига қарши ўйин олдидан, 13 октябр 2020 йил

Украина терма жамоаси футбол бўйича Европа чемпионатида Украинанинг Қрим дохил харитаси тасвири ҳамда елка қисмига “Украинага шарафлар!”, астарига эса “Қаҳрамонларга шарафлар!” ёзувлари туширилган либосда иштирок этади.

Терма жамоанинг янги кийимини Украина футбол ассоциацияси раҳбари Андрей Павелко ўзининг “Фейсбук”даги саҳифасида тақдим қилди.

Россия ТИВ воизи Мария Захарова либос тақдимотини “Киев пропагандасининг Украина қўзғолончилар армияси, Степан Бандера ҳамда уларнинг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги жиноятларини эсга солувчи шиорни жамоатчилик онгига муҳрлашга навбатдаги уриниши” деб атади.

Захарова Украина қўзғолончилар армияси фаолияти Россияда Олий суднинг 2014 йил 17 ноябрдаги қарори билан ман этилганини эслатган. “Украинага шарафлар!” ва “Қаҳрамонларга шарафлар!” шиорларини эса у “немис национал-социалистларининг машҳур саломлашувига таассиб қилиш” деб атаган.

Европа чемпионатининг бош ташкилотчиси бўлмиш Европа футбол ассоциацияси (UEFA) Украина терма жамоасининг янги ўйин либоси юзасидан қуйидаги изоҳ берди.

"Европа чемпионатида иштирок этаётган Украина термаси (ва бошқа жамоалар) кийми экипировка қоидаларига мос равишда маъқулланган", - дейилади УЕФА баёнотида.

2018 йилда Халқаро футбол федерацияси (FIFA) футбол бўйича жаҳон чемпионати чорак финалида Россия устидан қозонилган ғалабадан сўнг “Instagram”га юклаган видеоролиги учун Хорватия терма жамоаси скаути Огнен Вукоевичга 15 минг швейцария франки миқдорда жарима солган, ҳимоячи Домагой Видега эса оҳлантириш берганди.

Роликда Вукоевич ғалабани Украинага бағишлаганини айтган, Вида эса “Украинага шарафлар!” шиорини тилга олган.

Гарчи иккала хорват футболчиси ҳам муқаддам Киевнинг “Динамо” клубида ўйнаган бўлса-да, ФИФА буни ташкилот регламенти билан тақиқланган сиёсий баёнот деб ҳисоблади.

Ўтган йили ўтказиш режаланган, бироқ коронавирус пандемияси туфайли қолдирилган футбол бўйича Европа чемпионати 11 июндан 11 июлгача Европанинг ўн бир шаҳрида бўлиб ўтади: улар орасида Санкт-Петербург ҳам бор.

Гуруҳ босқичида Украина термаси дастлаб Амстердамда Нидерландияга қарши майдонга тушади, сўнг Бухарест шаҳрида Австрия ҳамда Шимолий Македония билан куч синашади.

XS
SM
MD
LG