Линклар

Украин полицияси Саакашвилига нисбатан жиноий иш қўзғади (ВИДЕО)

  • Озодлик

Львов полицияси Михаил Саакишвилига қарши чегарани ноқонуний бузиб ўтганлик юзасидан жиноий иш қўзғади. Полиция расмий сайтида бу ҳақда хабар қилинди. Украина қонунчилигига кўра¸ чегарани ноқонуний кесиб ўтиш 5 йилгача қамоқ билан жазоланадиган жиноят ҳисобланади.

Полиция хабарида шунингдек¸ Саакашвилини Украина ҳудудига ўтказиш учун унинг тарафдорлари томонидан "Шегини" чегара пунктидаги хавфсизлик кучлари кордонига қилинган ҳужум оқибатида 11 та чегарачи жароҳат олгани айтилади.

Украина Бош прокурори Юрий Луценко Саакашвили ва унинг тарафдорларини давлат чегарасини ëриб ўтганлик учун жиноий жазога тортишни талаб қилди.​

Грузия собиқ президенти ва Украинанинг Одесса вилояти собиқ губернатори Михаил Саакашвили 10 сентябр куни кечки пайт Украина чегарасини кесиб ўтди. Саакашвилини қуршаб олган юзлаб сафдошлари чегара чизиғида терилиб турган ҳарбийлар занжини ёриб ўтиб, уни мамлакат ичкарисига олиб кириб қўйди.

Михаил Саакашвили Полша ва Украина ўртасидаги "Медика-Шегини" чегара постига борди ва чегаранинг икки тарафида йиғилган юзлаб тарафдорлари ёрдамида мамлакатга кирди.

Украина Бош прокурори Юрий Луценко 10 сентябрь оқшомида чегарани бузиб киришда Саакашвилига ёрдам берганлар жазога тортилишини айтган эди. Ички ишлар вазирлиги берган хабарга кўра, 17 полиция ходими ва чегарачиси тўқнашувлар чоғида жароҳат олган.


49 яшар Саакашвили 10 сентябрь куни Украинага бекор қилинган ватандошлигини қайтариб олиш учун қайтиши ва дастлаб, автомобил йўли орқали киришини айтган эди.

Украина полицияси ва тарафдорлари Михаил Саакашвилини Польша билан чегарадаги назорат пунктида кутаётган эди.

Озодлик мухбирининг хабар қилишича, сўнгги дақиқаларда Саашкашвили режасини ўзгартирган ва поезд орқали Укрианага киришга қарор қилган.

Аммо поезд Полшадан жўнатилмади. Озодлик мухбирининг хабар қилишича, овоз кучайтиргич орқали, поездда Украинага кириши бу тақиқланган шахс борлиги эълон қилинган ва Саакашвилидан поездни тарк этиш талаб қилинган.

Украинанинг собиқ бош вазири Юлия Тимошенко ҳам айни поездда эди.

Саакашвили бу хатти-ҳаракати учун Грузия талабига билан қамоққа олиниши ёки тегишли ҳужжатлари бўлмаган шахс сифатида Украинага киритилмаслиги мумкин.

Расмий Тбилиси унинг ҳибсга олиниши ва Грузияга топширилишига ҳаракат қилмоқда.

Саакашвилига ватанида 2004-2013 йилларда президент бўлиб турган пайт мулкни ноқоуний эгаллаб олиш ва хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш айби қўйилмоқда.

Саакашвили ўзининг сиёсий сабабларга кўра айбланаётганини айтиб келади. Иддао қилишича, “олигархлар” унинг Украинага қайтишидан қўрқади, шунинг учун Грузияга топширилишини истамоқда.

У Украинанинг ғарбпараст ҳокимиятига ҳамфикр сифатида 2015 йили Киевга кўчиб борди ва Одесса вилояти губернатори этиб тайинланди.

Ўша йилиёқ Украина ватандошлигини олди ва автоматик тарзда Грузия ватандошлигидан маҳрум бўлди, чунки Грузия қонунлари икки ватандошликка изн бермайди.

2016 йил ноябрь ойида у президент Петро Порошенко билан ораси бузилгандан сўнг Одесса вилояти губернатор лавозимидан истеъфо берди.

Жорий йилиннг июль ойида Саакашвили АҚШга сафар қилаётган пайт Порошенко уни ватандошликдан маҳрум қилди.

У ушбу қарорнинг ноқонуний эканини судда исботлаш ва сиёсий фаолият билан шуғулланиш учун мамлакатга қайтмоқчи экани ҳақида баёнот тарқатди.

Баёнотга кўра, у 10 сентбярь куни маҳаллий вақт билан қоқ туш чоғи Украина чегара чегарачиларига паспортини ва бошқа “қонуний ҳужжатлари”ни топширмоқчи ҳамда Львов вилоятининг Краковец чегара назорати пунктидан мамлакатга киришга уриниб кўрмоқчи.

Саакашвилининг фикрича, бир қанча украин сиёсатчилари ва парламент аъзолари, жумладан, собиқ бош вазир Юлия Тимошенко ва собиқ мудофаа вазири Анатолий Греценко ўзини чегарада кутиб олиши керак.

Яна у ўзи тузган “”Янги кучлар ҳаракати” сиёсий партиясига аъзо минглаб тарафдорлари ҳам пешвоз чиқишидан умидворлигини билдирган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG