Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:24

Рамзан Қодиров Украинага келгани ва Киев яқинида эканини иддао қилди


Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров инсон ҳақларини бузиш ва танқидчиларига нисбатан шафқатсизлиги билан танилган.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров инсон ҳақларини бузиш ва танқидчиларига нисбатан шафқатсизлиги билан танилган.

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров “Телеграм”даги саҳифасида Украинага – ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудудга келгани ва айни пайтда Киев яқинида экани ҳақида ёзди.

“Киевнинг бир тарафидан биз кирамиз, иккинчи тарафидан эса – биродарим Адам Делимханов икки ҳарбий кампанияда тобланган, жанговар қобилияти ва иродасини кўп марталаб намойиш этган тажрибали жангчиларни бошлаб киради”, деб ёзди Қодиров.

У аввалроқ Украинадан ёйинлаган видеоси Гостомел шаҳрида тасвирга олинганини таъкидлади: “Видеода биз Гостомелдамиз. Ўтган кунларда сизлардан тахминан 20 км нарида эдик”.

Қодиров, шунингдек, Украина президенти идораси раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестовичнинг “агар Қодиров ростдан ҳам Киев яқинида бўлса, Қуролли кучларимиз уни йўқ қилади”, деган гапига жавоб қайтарди. “Нега энди “агар бўлса” дейсан? Видеотасвирларни кўрмадингми ёки эшигингни тақиллатишим керакми?”, деди Чеченистон раҳбари ўз жавобида.

Аввалроқ Чеченистон Республикаси расмий телеканали бўлмиш “Грозний ТВ”нинг расмий телеграм-канали “ЧР раҳбари Рамзан Қодиров Украинадаги махсус ҳарбий амалиётда иштирок этаётган жангчилар ёнида” деган изоҳ билан ғира-шира тасвирларни ёйинлаган эди.

Мазкур видеода ҳарбийлардан бири отаси Аҳмат Қодиров портрети ёнида турган Рамзан Қодировга Киевдан 7 километр масофада жойлашган болалар уйи муваффақиятли “босиб олингани” ҳақида шундай ахборот беради:

“Сизнинг стратегиянгиз 100 фоиз тўғри чиқди. Биз қишлоқни “тозалаб ўтирмадик”, балки тўппа-тўғри болалар уйига бордик. Бироқ у ерда болалар йўқ экан: йиғлаб ўтирган икки энага бор экан холос. Каравотлардаги ўринлар совимаганди? Маълум бўлдики, Украина хавфсизлик хизмати ходимлари кеча Қизил хоч ходимлари кийимида келиб, болаларни Киевга кўчириб кетишибди!”

Телеграм-канал видео айнан қаерда олингани ва қайси болалар уйи назарда тутилаётганини очиқламаган.

Украина ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Антон Герашченко Қодиров ўз “спецнази” билан “украин болаларини ўғирлаш”ни кўзлаганини айтди.

“Қодиров Украинага келди. Биринчи қўл урган иши – болалар уйида тарбияланаётган болаларни ўғирлаш амалиётини режалаш бўлди. Етим болаларни Қодировнинг навбатдаги видеоролигини ёзиш учун қўлламоқчилар шекилли”, деб ёзди Герашченко.

Украинага Чеченистон Росгвардияси бўлинмалари йўлланган эди, улар бир неча шаҳар учун бўлган жангларда қатнашгани айтилмоқда. Чеченистон раҳбарига яқин манбалар, жумладан Kadyrov_95 телеграм-канали қодировчилар Украинадаги аҳоли пунктлари “нацистлар”дан “озод этилгани” ва маҳаллий аҳолига озиқ-овқат улашилаётгани акс этган видеоларни ёйинламоқда.

Сўнгги видеолардан бирида қодировчилар Россия қўшинлари босиб олган Мелитополда экани айтилади: ушбу шаҳарнинг қонуний сайланган мэри Иван Фёдоров яқинда ўғирлаб кетилган эди.

Шунингдек, Чеченистон раҳбари ўз чиқишларида онаси Айман Қодиров раҳбарлик қиладиган Аҳмат Қодиров номидаги жамоат фонди ўзини “ДХР” ва “ЛХР” деб атаётган республикалар раҳбарлари ҳамда бўлгинчиларнинг “Спарта” батальони қўмондонлари учун зирҳланган автомобиллар сотиб олиб берганини маълум қилди.

Путиннинг ваҳшат қуроли - қодировчилар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:18 0:00

Қодиров фонди илгари ОАВлар ҳамда ҳуқуқ фаолларида қатор саволлар туғдирган эди, боиси унинг фаолияти ва молиявий манбалари мутлақо очиқланмайди.

XS
SM
MD
LG