Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:51

Генерал Парпиев Солиқ қўмитасидаги "йирик камомад" юзасидан "сўроқ" қилинмоқда


Солиқ қўмитаси раиси генерал Ботир Парпиев (чапда)
Солиқ қўмитаси раиси генерал Ботир Парпиев (чапда)

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасида йирик миқдорда камомад аниқланиши ортидан солиқ қўмитасининг бошлиғи, генерал Ботир Парпиев Ўзбекистон молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бошқармаси ходимлари саволларига жавоб бермоқда.

Бу ҳақда Озодликка икки манба: текширувга жалб этилган Назорат-тафтиш бошқармаси ва Бош прокуратура ходимлари бир-биридан мустақил равишда 9 апрелда маълум қилди.

Шу пайтгача Бош прокуратура мулозими берган маълумотлар: Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ муовини, Ҳаёт Шарифхўжаев, собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодиров ва собиқ президент маслаҳатчиси Жамшид Файзиевларнинг қўлга олингани ҳақидаги хабарлар кейинчалик расман тасдиғини топган эди.

Исми сир сақлаш шарти билан гапирган Солиқ қўмитаси ходимига кўра, қўмитата аниқланган камомад “ўнлаб миллион доллар”ни ташкил этади.

Ушбу камомад нимадан келиб чиққани борасида Озодликда аниқ маълумот йўқ.

"Камомадни қайтар"

Назорат-тафтиш бошқармаси ходимининг билдиришича, камомаднинг якуний миқдори ҳозирга қадар тўлалигича аниқлангани йўқ.

"Лекин гап ўнлаб миллион доллар ҳақида бораяпти. Сўмга чаққанда ўнлаб, даже юзлаб миллиард сўм десак, бўлади," деди у.

Бош прокуратура терговчиси генерал Ботир Парпиевдан ҳозирча камомадни қоплаш талаб қилинаётганини билдирди.

Унинг қўшимча қилишича, Ботир Парпиевдан ташқари Солиқ қўмитасининг яна бир неча масъул ходими сўроқ қилинаётир.

Президент топшириғи

13 февралда Озодлик президент Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Бош прокуратура ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасида кенг кўламли текширув бошлагани ҳақида хабар қилганди.

Uzmetronom.com сайти ўзининг хос манбаларига таянган ҳолда дастлаб 30 кишидан иборат “терговчилар десанти” 65 кишига етгани ҳақида ёзди.

Сайтга кўра, текширувдан кўзланган мақсад солиқ текширувларини амалга ошириш жараёнида эҳтимолий "жиноий ва коррупцион схемаларни аниқлашдан иборат".

Дастлабки текширувлар пайтида Солиқ қўмитаси мулозимларидан кўрсатмалар олинган ва ҳужжатлар муҳрланган.

Давлат солиқ қўмитаси ходимининг Озодликка айтишича, генерал Ботир Парпиев ўз ишини одатдагидай давом эттираётган эса-да, текширувчилар уни камомад юзасидан сўроқ қилмоқда.

Бош прокуратура ходими эса, прокуратура терговчилари текширувлари ҳозирда охирига етгани, текширув ишларини ҳозирда Назорат-тафтиш бошқармаси ходимлари давом эттираётганини маълум қилди.

Текширувларнинг 15 апрелгача давом этиши, натижаларнинг эса, шахсан президент Мирзиёвга тақдим этилиши айтилмоқда.

Ўзгаришлар

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йил, 12 июлда ўтказилган видеоселекторда солиқ тизими ходимларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашишлари ва асоссиз текширувлар ўтказишини танқид қилар экан¸ яқин фурсатда Ўзбекистон солиқ тизимида жиддий ўзгаришлар бўлишини айтган эди.

2017 йилнинг 1 август куни имзоланган президент қарорига кўра¸ солиқ хизмати жами ходимлари сони 12 131 нафар, марказий аппарат бошқарувидагилар сони эса¸ 263 нафар этиб белгиланди.

Ботир Парпиев Ўзбекистон бюджетига асосий тушумни таъминловчи муассаса - Давлат солиқ қўмитасига 2004 йилдан буён раҳбарлик қилиб келади.

28 декабрда Озодлик Ботир Парпиевнинг октябрь ойида истеъфога чиқишни сўраб, президент номига ариза топширганини хабар қилганди.

У Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматига 1995 йилдан бошлаб 23 йил давомида раислик қилган Рустам Иноятовнинг қудасидир.

Роппа-роса бир ҳафта муқаддам Озодлик Рустам Иноятовнинг 43 яшар ўғли Шариф Иноятов ва Ботир Парпиевнинг 40 яшар ўғли Бобур Парпиевни мамлакатдан чиқармаслик бўйича Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари компьютер тармоғида белги пайдо бўлгани ҳақида ​хабар қилганди.

XS
SM
MD
LG