Линклар

OzodMikrofon: “Президент кредит бер деяпти, банклар эса пул йўқ, деяпти”

  • Садриддин Ашур/Озодлик

Фарғона вилоят, Марғилон шаҳридан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган Шерали Абдуллаев пойафзал ишлаб чиқариш корхонаси очиш ниятида шаҳардаги барча банкларга кириб чиққани, аммо банклар уч ойдан буён “ресурс қолмаган”, деган баҳонада кредит бермаётганидан шикоят қилди.

Камида саккиз одамга иш ўрни яратмоқчи эканлигини айтган тадбиркор, президентнинг “иккита иш ўрни яратган тадбиркорни бағримга босаман”, деган гапидан илҳомланиб, банкка кафолат учун қўядиган нотурар уй-жойни ҳам тайёрлаб қўйганини таъкидлайди.

----------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG