Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:12

Истанбулдан Москвага келган ўзбекистонлик саккиз аёл Россияга киритилмади


Домодедово аэропортида охирги йилларда назорат кучайтирилди
Домодедово аэропортида охирги йилларда назорат кучайтирилди

Москванинг Домодедово аэропортига Туркиядан учиб келган ўзбекистонлик саккиз аёл Россияга киритилмади. Икки кундан буён аэропорт Чегара хизмати ҳибсхонасида ушлаб турилган аёлларга кўра, уларга бирор изоҳ берилмаган. Ҳуқуқ фаоллари кейинги пайтда Туркия орқали Россияга келаётган марказий осиёликлар ФСБ томонидан жиддий текширилаётганини таъкидлашди.

Аэропорт Чегара хизмати ҳибсхонасида икки кундирки сақлаб турилган саккиз ўзбекистонликдан бири, андижонлик Нодира (исми ўзгартирилган. - таҳр.)га кўра, чегарачилар уларнинг Россияга киритилмаётгани сабабларини изоҳламаган:

- Ўзим тушунмаяпман: олиб келиб, тиқиб қўйишди тушунтирмасдан. Мен кеча Истанбулдан Москвага учдим. У ерда укам кутиб олаётганди. Укам қурилишда йиқилиб, қўли синган экан – аям “Укангни Москвада кўриб, Петербургга олиб келасанми?”, деди. Кеча 3:30да қўнган бўлсак, 3-4 соат у ёққа-бу ёққа олиб борди. Ҳеч қандай штрафим йўқ, охирги келганимда бир ой ичида чиқиб кетганман, регистрация ва бошқа ҳужжатлар жойида бўлган. “Эртага кетасан” ҳам демади – олиб кириб қамаб қўйди. Ҳеч нарса қилмади – на протокол тузди, на отпечатка олди, биттагина Истанбулдан учиб келганим ҳақида бир қоғозга кўл қўйдим, холос, деди Нодира.

Ўзбекистонлик аёл Туркияда расман шартнома асосида ишлаши тўғрисида кўрсатган ҳужжатлари ҳам рус чегарачилари томонидан инобатга олинмади.

Нодиранинг айтишича, аэропорт Чегара хизмати ҳибсхонасида Туркиядан учиб келган марказий осиёликлар кўп бўлиб, улар бирин-кетин Россиядан чиқариб юборилаяпти:

- Кеча бир тожикистонлик ёши катта хотин кетти қайтиб, 1,5 сутка ўтириб. Мен ва хоразмлик бир қиз кеча келгандик. Бу қизнинг эри нариги хонада эркаклар билан ўтирибди. У ҳам Истанбулда бўлган экан. Бугун самарқандлик бир ёши катта опа келтирилди: у неча йил олдин келган экан, эри чақирибди бу сафар. Иккита қирғизистонлик аёл 1,5-2 йил олдин Истанбулга борган экан –шуни баҳона қилиб, олиб кириб қўйибди, - деди Нодира.

Озодлик Истанбулдан учиб келган аёллар ушлаб турилган ФСБга қарашли Чегара хизмати бўлинмаси билан боғланиб, аёлларнинг Россияга киритилмаётгани сабабларини сўради.

Бироқ ФСБ ходими буни изоҳламади:

- Биз бундай маълумотларни тақдим этмаймиз. Рейсдан тушмаган одамлар ҳақида аэропортдаги у учган авиакомпания ваколатхонасига мурожаат қилиб кўринг – балким улар бирор маълумот берар, деди навбатчи офицер.

Нодира улар ушлаб турилган ҳибсхонадаги шароитдан қониқмаслигини ҳам гапирди:

- Одамга ҳеч бўлмаса сув бермайди булар – итга қарагандек қараб ўтирибди! Мен Ўзбекистон посолствосига телефон қилиб, сўрамоқчи эдим – ахир улар Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қиладику. Мен ўзим билмаяпман сабабини: мен буларни қонуниними, Ўзбекистон қонунларини буздимми? Буларда ҳаққи йўқ-ку сабабсиз чиқаришга! Мен меҳмон бўлиб келаяпман, меҳмон бўлиб кетмоқчиман онам, қизим, укамни кўриб,- деди Нодира.

Экстремизмда айбланаётган Аброр Хидировнинг оила аъзолари ҳам Россияга киритилмади
Экстремизмда айбланаётган Аброр Хидировнинг оила аъзолари ҳам Россияга киритилмади

"TONG JAHONI" Халқаро нотижорат ҳуқуқ ҳимоячилари ташкилоти ижрочи директори Валентина Чупик Озодлик билан суҳбатда Туркияга қачонлардир борган ёки Туркиядан келаётган, асосан, марказий осиёлик, жумладан, ўзбек муҳожирлари кейинги пайтда ФСБ назоратига олинаётганини айтади:

- Мен жуда кўп бундай ҳолатларни учратаяпман. Жуда кўп! Бундай одамлар “экстремизмга эҳтимолий алоқадор” сифатида тамғаланаяпти. Буни ФСБ ҳал қилаяпти. Уларга “Сиз Туркияга бордингиз, сиз экстремистик материалларни олиб келган бўлишингиз мумкин, шу боис сизни киритмаймиз”, деётганига шахсан гувоҳ бўлганман. Чегарачилар муайян “план” бажаряпти, ўхшайди. Бир чегарачидан берган саволимга қуйидаги мазмунда жавоб олдим: “Биз нима ҳам қила оламиз?! Бизда шундай буйруқ бор: агарда одам сайёҳлик путёвкаси ёки белгиланган командировка қоғозини ёки бошқа ҳужжатни кўрсата олмаса, “славян” кўринишида бўлмаган “қоравойларни” ҳаммасини ортга қайтараяпмиз”, деди ҳуқуқ фаоли Валентина Чупик.

В.Чупик: Туркияга бориб қайтган мигрантлар ФСБ назоратига туширилаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:45 0:00
Бевосита линк

Кузатувчилар ФСБ ва махсус хизматларнинг чегарада назоратни кучайтиришига жорий йилнинг апрел ойида келиб чиқиши қирғизистонлик бўлган Акбаржон Жалиловнинг Санкт-Петербургда ўзини портлатиб юборганликда гумон қилинаётгани ҳам сабаб бўлиши мумкинлигини тахмин қилиб келмоқда.

Бунинг ортидан Россиянинг кўплаб минтақаларида террорчиликка алоқадорликда айбланиб юздан зиёд, асосан, ўзбек миллатига мансуб муҳожир қўлга олингани тўғрисида хабарлар берилди.

2017 йилнинг 26 июл куни Ўзбекистондан 2 ёш боласи билан Москвага учиб келган ўзбекистонлик Муҳайё Саидова Россияга киритилмасдан, Ўзбекистонга қайтариб юборилган эди. Аёлнинг турмуш ўртоғи - 38 яшар Аброр Хидиров бундан олдинроқ Москвада Ўзбекистон маъмурлари талаби билан қўлга олинганди.

P.S. Сўнгги маълумотга кўра, ўзбекистонлик аёллар Истанбулга қайтариб юборилган.

XS
SM
MD
LG