Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:06

"Болалар" гуруҳи солисти Тоҳир Содиқов лицензиядан маҳрум қилинди


"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси ўзбекистонлик хонандалар Тоҳир Содиқов, Азиза Ниёзметова, Шароф Муқимов ҳамда Шерали Бекмуродовнинг лицензиясини бекор қилди. Лицензиядан маҳрум қилинган хонандалардан бири Азиза Ниёзметова Озодлик билан суҳбатда даромад солиғини тўламагани учун уч ойга лицензиядан маҳрум қилинганини айтди.

"Болалар" гуруҳининг солисти Тоҳир Содиқов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азиза Ниёзметова, хонандалар Шароф Муқимов ҳамда Шерали Бекмуродовни лицензияси бекор қилингани ҳақда "Ўзбекконцерт" матбуот хизмати 10 июл куни маълум қилди.

"Лицензиатлар Тоҳир Содиқов, Азиза Ниёзметова, Шароф Муқимов ва Шерали Бекмуродов билан тузилган лицензия битимининг 4.2.-бандида назарда тутилган шартлар бузилганлиги сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензиянинг амал қилиши "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарори билан тасдиқланган низомнинг 17-бандига асосан 2017 йил 11 июлдан тугатилганлиги билдирамиз", дейилган "Ўзбекконцерт" матбуот хизмати хабарида.

Лицензиядан маҳрум қилинган хонандалардан бири Азиза Ниёзметова Озодлик билан суҳбатда даромад солиғини тўламагани учун уч ойга лицензиядан маҳрум қилинганини айтди.

- Лицензия олинганда солиқ тўланади, тўйга бормасангиз ҳам. Тўламай қўйгандим, қачон тўйга чиқсам тўларман, деб. Ҳозир солиқ тўламагансан, деб уч ойга лицензиямни тўхтатишди, - дейди хонанда.

Лицензиядан маҳрум қилинган бошқа хонандалар Озодликка изоҳ беришни исташмади.

Азиза Ниёзметованинг айтишича, Тоҳир Содиқов, Шароф Муқимов, Шерали Бекмуродовларнинг ҳам солиқ тўламаганликлари учун лицензияси вақтинча бекор қилинган.

-Уч ойдан кейин лицензияни тиклашади деб умид қиламиз, - деди Азиза Ниёзметова Озодлик билан суҳбатда.

Ўзбекистонда ҳар бир қўшиқчи фаолияти учун лицензия олиши керак ва бундай лицензия бир йилга берилади.

Янги тартибга мувофиқ хонандага концертининг камида 60 фоизини жонли ижро қилиш талаби ҳам қўйилади.

Айрим кузатувчилар янги тартибни қўшиқчилик фаолияти учун қўйилган янги бюрократик тўсиқ дейишса, бошқалар бу амал шоу бизнесдаги сохтакорликларга чек қўяди, деган фикрда.

XS
SM
MD
LG