Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:43

"Урганч галереясида диссидент рассомларнинг асарлари хавф остида"


Рассом Шуҳрат Бобожоновнинг Урганч галереясидаги асари
Рассом Шуҳрат Бобожоновнинг Урганч галереясидаги асари

Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Суратлар галереясининг собиқ муҳофизи Ширин Тошева Озодлик билан суҳбатда галерея фондида сақланаётган ўзбек рассомлари Вячеслав Охунов ва Шуҳрат Бобожоновларнинг 30 га яқин асари йўқ қилишга қарор қилингани ҳақда билдирди.

Ширин Тошеванинг Озодликка айтишича, Ўзбекистон МХХси, Прокуратура, Ўзбекистон Маданият ва Спорт вазирлиги, Хоразм вилоят Маданият ва Спорт бошқармаси ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари иштирокидаги комиссия ўтган ой Урганч Суратлар галереясида текшириш ўтказган.

Комиссия Урганч галереясида сақланаётган рассом Вячеслав Охуновнинг 10 га яқин, рассом ва журналист Шуҳрат Бобожоновнинг 20 га яқин рангтасвир асарларини йўқ қилиш керак, деган қарорга келди, дейди Ширин Тошева.

Ширин Тошева билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:56 0:00
Бевосита линк

Шу текширув арафасида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматида маданият ва санъат саҳасини назорат қилувчи мулозим “бу рассомларни асарлари ёқиб юборилсин!”, - деб айтган.

Лекин, мулозим бу ҳақдаги ёзма қарор матнини кўрсатмаган.

​Ҳозирда Урганч галереясида рассом Вячеслав Охуновнинг 10 га яқин, рассом ва журналист Шуҳрат Бобожоновнинг 20 га яқин рангтасвир асарлари сақланади.

Art painting of uzbek artist Shuhrat Babadjanov
Art painting of uzbek artist Shuhrat Babadjanov

- Бу асарлар экспозицияда, яъни галерея деворида осилиб турмаган бўлса ҳам уларни йўқ қилишмиқчи, - дейди Тошева.

Ўзбекистонлик таниқли рассом Вячеслав Охуновнинг «Юлдузлар хиёбони» инсталляцияси Берлиндаги Kuhlhaus кўргазмалар павильонида бошланган тасвирий санъат фестивали марказий қисмидан ўрин олди.
Ўзбекистонлик таниқли рассом Вячеслав Охуновнинг «Юлдузлар хиёбони» инсталляцияси Берлиндаги Kuhlhaus кўргазмалар павильонида бошланган тасвирий санъат фестивали марказий қисмидан ўрин олди.

Урганч Суратлар галереяси раҳбарияти ва Хоразм вилояти маданият бошқармаси мулозимлари Озодлик билан суҳбатда Урганч галереясида текширув ўтказилганини тасдиқлашди, лекин Шуҳрат Бобожонов ва Вячеслав Охуновларнинг асарлари йўқ қилиниши ҳақида ҳеч қанақа қарор олинмаганини айтишди.

Галерея бош мудири Маримбой Отамуродов ҳар икки рассомнинг асарлари ҳозир ҳам галерея фондида турганини айтди.

- Турибди, уларни йўқ қилиш ҳақида ҳеч қанақа гап бўлгани йўқ, - деди Отамуродов.

Рассом Шуҳрат Бобожоновнинг Урганч галереясидаги асари
Рассом Шуҳрат Бобожоновнинг Урганч галереясидаги асари

68 ёшли Вячеслав Охунов ва 53 яшар Шуҳрат Бобожоновлар сиëсий қарашлари туфайли Ўзбекистон Бадиий академиясидан ҳайдалган.

Ҳозир Шуҳрат Бобожонов ҳорижда яшайди.

Вячеслав Охуновга эса 2011 йилдан буён Ўзбекистондан хорижга чиқишга рухсат берилмаяпти.

Вячеслав Охуновга 2011 йилдан буён Ўзбекистондан хорижга чиқишга рухсат берилмаяпти.
Вячеслав Охуновга 2011 йилдан буён Ўзбекистондан хорижга чиқишга рухсат берилмаяпти.

Вячеслав Охунов Озодлик билан суҳбатда рассом асарларини ёқишга уринаётган Ўзбекистон мансабдорларини Ироқ ва Суриядаги кўп асрлик маданий ёдгорликларни ваҳшийлик билан вайрон этаётган "Исломий Давлат" жангариларига қиёслади.

- Рассомни қатл этишдек гап бу. Бундай холат фашистлар Германиясида, ўттизинчи йиллар оҳирида бўлган ва Ироқ ва Сурияда ҳозир бўляпти. Мен рассом асарларини ёмоқчи бўлган ўзбек чиновникларини "Исломий давлат" варварларига қиёслайман, улар ўртасида фарқ қолмаяпти, - деди Вячеслав Охунов.

XS
SM
MD
LG