Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2020, Тошкент вақти: 19:52

Фарғонадаги "Ифтихор" футбол клуби директори икки ҳимоячининг оёғини синдирди


Ҳасан Эргашев шифохонада

Ўзбекистон Про Б лигасидаги "Ифтихор" футбол клубининг ижрочи директори Аҳрор Эргашев жамоанинг икки ҳимоячиси - Турсунбой Ҳусанов ва Ҳасан Эргашевнинг оёқларини уриб синдирди.

Жабрдийдаларнинг Озодликка маълум қилишича, ҳодиса 26 май куни кечга яқин Олтиариқ туманининг "Қарчиғай" қишлоғи четида жойлашган ташландиқ болалар лагерида юз берган.

Олтиариқ Ички ишлар бўлими навбатчиси мазкур ҳодиса юзасидан тергов иши қўзғатилганини билдирди.

Кетмон сопи ва шиша синиғи

"Ифтихор" жамоасининг ҳимоячиси, 33 яшар Ҳасан Эргашев 30 май куни Озодлик билан бўлган суҳбатда жамоа директори уни ва жамоадоши Турсунбой Ҳусановни "футбол ўйинларини рақиб жамоаларга сотишда" айблаганини билдирди.

Ҳасан Эргашевнинг айтишича, дастлаб "Ифтихор" жамоаси мураббийи ёрдамчиси Нодир Қўзибоев унга қўнғироқ қилиб, туманнинг "Қарчиғай" қишлоғида жойлашган болалар лагерига келишни сўрайди.

Болалар лагери биноси қаршисида футболчини Нодир Қўзибоев, Аҳрор Эргашев дохил тўрт киши кутиб олади.

Ҳасан Эргашевнинг айтишича, жамоа директори уни лагерь хоналаридан бирига киритади ва жамоа мураббийи ёрдамчиси эшикни беркитади.

Аҳрор Эргашев уни дастлаб ўйинларни рақиб жамоаларга сотишда айблайди ва сўнгра калтаклашга ўтади:

- Аҳрор ура бошлади. Қўлида таёқ билан урди. Ураверганидан қўлидаги қалин таёқ синиб кетди. Бошқа қалинроқ кетмон сопи олиб кел, деди. Қалинроқ кетмон сопи олиб келди. Мен қаршилик кўрсатмадим. - деди Ҳасан Эргашев.

Шифокорлар футболчи болдиридан шиша синиқлари олиб ташлади
Шифокорлар футболчи болдиридан шиша синиқлари олиб ташлади

Унинг иддао қилишича, калтаклаш асносида Аҳрор шиша синиғини унинг болдирига тиққан:

- Пастда ойна синиғи бор экан. Ойна синиғини кетмон ёриғига қистириб, маҳкамлаб, кейин ўша билан чап оёғимнинг болдирига солганда, шиша йиртиб кириб кетди, шиша синиқлари қолиб кетди.- де, эслади Ҳасан Эргашев.

У болдиридан қона оқа бошлагач, Олтиариқ касалхонасига боргани, шифокорлар жарроҳлик амалиёти ўтказиб, болдирдан шиша синиқларини олиб ташлаганини билдирди.

"Ифтихор" жамоаси ҳимоячиси икки оёғи гипсга ўранган ҳолда шифохонада даволанаётганини қўшимча қилди ва ўз сўзининг исботи сифатида 30 май куни олинган суратини Озодликка йўллади.

Турсунбой Ҳасановнинг ҳам оёғи сингани айтилади
Турсунбой Ҳасановнинг ҳам оёғи сингани айтилади

Жамоанинг бошқа бир ҳимоячиси, 29 яшар Турсунбой Ҳусанов ҳам айни кунда Аҳрор Эргашев томонидан калтакланганини тасдиқлади, бироқ ҳозирча юз берган ҳодисани батафсил сўзлаб бера олмаслигини билдирди.

"Ифтихор" жамоаси ўйинчиларидан бирининг айтишича, Турсунбой Ҳусановнинг ҳам оёғи синган, ҳозирда у Олтиариқ марказий шифохонасида даволанмоқда.

Ўйинчининг айтишича, гўёки жамоа раҳбарияти, яъни Аҳрор Эргашев ва Нодир Қўзибоев калтакланган икки ҳимоячини ўйинларни рақиб жамоаларга "сотишда" гумон қилган ва жанжал шундан келиб чиққан.

"Раҳбаримнинг айтганини қиламан"

Аҳрор Эргашев (ўртада) ва ЎЁИ раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев (ўнгда)
Аҳрор Эргашев (ўртада) ва ЎЁИ раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев (ўнгда)

Озодлик мухбири кун давомида Аҳрор Эргашевдан изоҳ олишга уринди, бироқ "Ифтихор" футбол жамоаси раҳбари қўнғироқларга жавоб бермади.

Жамоа мураббийи ёрдамчиси Нодир Қўзибоев Озодлик билан суҳбатда Аҳрор Эргашев унга ҳодиса юзасидан оғиз очмасликка буйруқ берганини айтди.

Нодир Қўзибоев
Нодир Қўзибоев

- Раҳбарим биров билан гаплашма, деган. Раҳбаримнинг айтганини қиламан. Контрактим бор. Аҳрорнинг ўзи жазолаб юбориши мумкин "нимага информация бердинг бесўроқ, деб", - деди Нодир Қўзибоев.

Олтиариқ туман ички ишлар бўлими навбатчиси 26 май куни юз берган ҳодиса юзасидан тергов-суриштирув иши бошланганини билдирди.

"Ифтихор" футбол жамоаси 2017 йилда ташкил топган
"Ифтихор" футбол жамоаси 2017 йилда ташкил топган

Бир йил муқаддам ташкил этилган "Ифтихор" футбол жамоаси Ўзбекистон Про Б лигасида ўйнайди.

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқига қарашли бу жамоа гуруҳда тўп сураётган 9 жамоа орасида 8- ўринда бормоқда.

Шарҳларни кўринг (17)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG