Линклар

Шошилинч хабар
14 Iyul 2026, Тошкент вақти: 04:40

Ўзбекистонда ўнлаб хорижий атамалар маҳаллий муқобиллари билан алмаштирилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси расмий муомалада қўлланиши тавсия этиладиган хорижий сўз ва атамаларнинг янги ўзбекча муқобиллари рўйхатини эълон қилди. Бу сафар комиссия 41 та янги атамани тақдим этди. Улар орасида қуйидагилар бор:

  • БПЛА (учувчисиз учиш аппарати) — UHA (Uchuvchisiz havo apparati)
  • Брекетлар — Tishsim
  • Дедлайн — So‘ngmuddat
  • Негатив — Salbiy
  • Распродажа — Arzonsotuv
  • Эмодзи — Hisbelgi
  • Хештег — Kalitsoʻz
  • Раковина — Chanoq

Комиссияга кўра, бу орқали ўзбек тилининг илмий ва расмий-ишбилармонлик соҳаларидаги имкониятларини кенгайтириш, атамалар тизимини миллийлаштириш ҳамда давлат тили мақомини мустаҳкамлаш мақсад қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистонда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси маъқулланган эди. Ҳужжат муаллифлари амалдаги айрим ҳарф бирикмаларидан воз кечишни таклиф қилган. Унга кўра, ҳозирги 26 та ҳарф ва учта ҳарф бирикмаси ўрнига алифбо 28 та ҳарф ва битта апострофдан иборат бўлади.

XS
SM
MD
LG