Линклар

Шошилинч хабар
02 март 2024, Тошкент вақти: 09:13

"Пушаймон эмас". Тармоқларда Мирзиёевни танқид қилган фаол руҳий шифохонада қолмоқда


Валижон Калоновга нисбатан 2021 йил декабрида чиқарилган қамоқ жазоси психиатрия шифохонасида мажбурий даволанишга ўзгартирилган. Яқинлари унинг "мутлақо соғлом" эканини таъкидлашади.
Валижон Калоновга нисбатан 2021 йил декабрида чиқарилган қамоқ жазоси психиатрия шифохонасида мажбурий даволанишга ўзгартирилган. Яқинлари унинг "мутлақо соғлом" эканини таъкидлашади.

Ижтимоий тармоқларда президент Шавкат Мирзиёевни ҳақорат қилганликда айбланган жиззахлик фаол Валижон Калоновни руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаш муддати яна уч ойга узайтирилган.

Бу ҳақда Жиззах вилояти Шароф Рашидов туман судининг 2023 йил 7 ноябрда чиқарган қарори жамоатчиликка энди маълум бўлмоқда.

Суд ажримига кўра, 2021 йил декабрида Жиноят Кодексининг 158-моддаси 3-қисми (Ўзбекистон Республикаси Президентини омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, матбуот ёки бошқа оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда уни ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш) да айбдор деб топилган Калоновнинг мажбурий даволаниш муддатини узайтириш қарорига Жиззах вилояти руҳий асаб касалликлари диспансерининг 2023 йил 2 ноябрдаги хулосаси асос қилиб олинган.

Озодликда нусхаси мавжуд ажримда айтилишича, "текширувлар даврида бемор Калоновнинг руҳий ҳолати яхшиланмагани, ўзининг кейинги тақдири борасида режалари мавжуд эмаслиги, ўзини тутиши тартибланмагани, ўзининг қилмишларига нисбатан пушаймон эмаслиги аниқланган".

"Путинизмни дастакламоқда". Тармоқдаги изоҳ учун 5 йил қамоқ
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:07 0:00

Шунингдек, тиббий экспертлар Валижон Калоновни ўзи ва атрофидагиларга нисбатан "тажовузкор" бўлиши мумкинлигини истисно қилишмайди.

Валижон Калоновнинг исми сир қолиш шарти билан Озодликка гапирган қариндошлари унинг мутлақо соғломлиги, ҳафтада камида бир марта кўришиб туришгани, у ўзига "асабни бўшаштирувчи препаратларни мажбуран беришга уринишаётгани"ни айтишмоқда.

Валижон Калонов Жиззах шаҳар судининг 2021 йил 23 декабрдаги қарори билан президентни ҳақоратлаш ва "бошқа ижтимоий хавфли жиноятларни содир этганлик"да айбдор деб топилиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Бироқ унинг айнан яна қайси моддалар билан ва қанча муддатга қамалгани борасида маълумотлар ошкор қилинмаган.

Валижон Калонов жазо муддатини ўташ даврида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 93-моддасига асосан, жазони ўташ психиатрия шифохонасида мажбурий даволанишга ўзгартирилган.

"Анти-Хитой блогер"

Мирзиёевнинг Хитой сиёсатини танқид қилувчи баёнотлари билан танилган Валижон Калонов қамалишидан аввал Озодлик билан суҳбатда Президентга ҳақорат ва туҳмат айблари унинг 2019, 2020 йилларда YouTube даги чиқишлари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини айтган эди.

“2019 йили Ўзбекистон президенти Хитойга бориб келиб, Хитой бизнинг сиёсатимизга аралашмайди, биз ҳам Хитойнинг сиёсатига аралашмаймиз, деганидан кейин мен бу гапга қарши турдим. Чунки ўзбек халқи уйғурнинг эгизагидир”, деган жиззахлик фаол.

Унинг Озодликка айтишича, бу фикрларни у 2019 йили, президент Мирзиёевнинг Хитойга сафаридан кейин эълон қилган постида айтган.

Калонов 2020 йил кузида президент Мирзиёевга YouTube орқали мурожаат қилиб, "президентга қилаётган ишларингизни кўрдик. Ўзингизга 10 миллион доллар олиб, бола-чақаларингизга, атрофдагиларингизга 1 миллион доллардан бериб, халқдан кечирим сўраб, ҳаммаларинг кетингизлар Ўзбекистондан" деганини билдирганди.

2021 йил мартида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернетда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундан ташқари, Кодексда оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Унга кўра, мазкур қилмишни содир этган шахслар БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

2023 якуни: Блогерларни қамаш йили
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:01 0:00

Инсон ҳуқуқлари гуруҳлари Ўзбекистонда ҳукумат танқидчиларини мажбуран руҳий шифохонага жойлаштириш амалиёти Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида ҳам қўлланилаётганини танқид қилишган.

Валижон Калонов Мирзиёев ҳокимиятга келганидан буён тармоқларда "президентни ҳақоратлагани" учун қамалган биринчи блогер бўлган. Озодлик ўтган 2023 йилда камида тўрт нафар тармоқ фаоли айни айблар билан қамоққа ташланганини аниқлаган.

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилотининг матбуот эркинлигига оид сўнгги рейтингида Ўзбекистон аввалги йилга нисбатан 4 поғона пастлаб 137-ўринни эгаллади.

Ташкилотга кўра, Ўзбекистонда ОАВ эркинлиги билан боғлиқ вазият "мураккаб" бўлиб қолмоқда, ОАВ тўғрисидаги "репрессив" қонунлар амалда ҳамда "кузатув, цензура ва ўз-ўзини цензура қилиш" ҳукмрон.

Форум

XS
SM
MD
LG