Линклар

Шошилинч хабар
27 октябр 2020, Тошкент вақти: 08:20

Оиласи коронавирус карантинида бўлган врач иситмалаган ўғлини туғруқхонада даволади


Андижонлик врач коронавирусда гумонланган ўғлиги туғруқхонага олиб келиб даволади

Андижон вилояти Перинатал марказининг реанимация бўлими мудири 27 март куни 29 яшар ўғлини ўзи ишлаётган туғруқхонага олиб келиб даволади.

Бу ҳақда Озодликка хабар берган врачлардан бирининг айтишича, бўлим мудири иситма чиқарган ўғлини касалхонага олиб келган пайтда, унинг хотини коронавирус юқтирганликда гумонланиб уй карантинида бўлган.

Бу воқеа тиббиёт персонали орасида ваҳимага сабаб бўлгач, Андижон шаҳар СЭСи келиб, бутун бўлимни дезинфекция қилган, врач ва ҳамширалар эса бир сутка ушлаб турилган.

Перинатал маркази бош шифокори шундай воқеа бўлганини тасдиқлаб, врач нотўғри ҳаракат қилганини айтди.

Андижон шаҳридаги вилоят Перинатал(туғруққа қадар) марказининг реанимацмя бўлими мудири (Озодликка врачнинг исм-фамилияси маълум, аммо ошкор қилмаётир – таҳр.) 27 март куни ўзи ишлаётган туғруқхонага иситмаси чиққан ўғлини олиб келиб даволагани ҳақида марказнинг исми сир қолишини сўраган шифокорларидан бири Озодликка хабар қилди:

Ҳамшираларга ўғлига иссиқни туширувчи уколлар қилдириб, капельницалар қўйдирган.


“Ҳамкасбимиз коронавирус таҳдиди борлигини англаган ҳолда¸ марказ шифокор-ҳамширалари ва туғруқхонадаги аёл ва чақалоқлар ҳаётини хавф остига қўйди. 27 март куни эрталаб соат 9 ларда врач 1991 йилда туғилган ўғлини бўлимдаги ўз хонасига олиб келиб, уни соат 15 гача ушлаб турган. Ҳамшираларга ўғлига иссиқни туширувчи уколлар қилдириб, капельницалар қўйдирган. Биз унинг хотини коронавирус юқтирганликда гумонланиб уйида 25 мартдан буён карантинда сақланаётганлигини билардик”.

Суҳбатдошнинг айтишича, бўлим мудирининг врач бўлиб ишлайдиган хотини (унинг ҳам исм-шарифи Озодликка маълум, лекин ошкор этилмайди – таҳр.) коронавирус юқтиргани гумон қилинган бошқа врач билан бирга операция жараёнида қатнашган.

“Коронавирус юқтиргани гумон қилинган анестезиолог билан бирга ишлашган. Анестезиолог врач 25 март куни хотини ва қизи билан бирга карантинга олинган. У билан иш давомида мулоқотда бўлган. Кейин бу аёл врачни ҳам карантинга олишди. Перинатал марказ бўлим мудири эса карантинда бўлган хотини ва ўғли билан бир уйда яшагандан сўнг, унга ҳам юқмаганми, деб ким кафолат бера олади”.

Озодликка Андижон вилоятият Соғлиқни сақлаш бошқармасининг коронавирус юқтирганликда гумонланганлар ҳақида вилоят ҳокимлигига берган ҳисоботи нусхаси юборилди.

Бу ҳисоботда вилоят тиббиёт бирлашмаси Озодлик тилга олган анестезиолог ва бошқа врачнинг ҳам коронавирусда гумонланиб касалхонага ётқизилганини тасдиқлайди.

14 март куни уйига қайтган ва тана ҳарорати кўтарилган, томоғида қизариш пайдо бўлган.


нестезиолог ва реаниматолог К.С. 13 март куни Хелскер дори воситалари рекламаси учун Тошкент шаҳрига борган. Тожикистон элчихонаси ёнидаги меҳмонхонада 9-10 киши иштирокида ўтказилган йиғилишда қатнашган. Ўша куни меҳмонхонада қолган. 14 март куни уйига қайтган ва тана ҳарорати кўтарилган, томоғида қизариш пайдо бўлган. Уй шароитида парацетамол ичиб, томоқ оғриги учун ингалиптлардан фойдаланган. 23 март куни борганда коронавирус инфекциясига текшириш учун намуна топширган. 26 мартда Хўжаобод тумани ТБ да ташкил қилинган махсус ажратилган юқумли касаликлар шифохонасига 2 нафар оила аъзоси билан ётқизилган. К.С.нинг хотини ҳам офтальмолог бўлиб ишлайди”.

Вилоят Перинатал марказининг исми сир қолиши сўраган ҳамшираларидан бири Озодликка бўлим мудири ўғлини олиб кетганидан сўнг, туғруқхонада ваҳима бошланганини айтади.

Бўлимнинг барча ходимларини бир сутка марказда карантинга олишди.


“Улар кетганидан сўнг бу воқеа персонал орасида шов-шув бўлиб кетди. Кимдир СЭСга хабар берган экан, улар дарҳол етиб келишди. Бўлим мудирига қанча телефон қилишмасин, у жавоб бермади. Мудирнинг хонаси қулфлиги учун уни очишолмади. Реанимация бўлимини обдон дезинфекция қилиб, бўлимнинг барча ходимларини бир сутка марказда карантинга олишди. Кейин ҳаммани бирма-бир текшириб уйга жавоб беришди. Бу воқеани ҳаммадан беркитишмоқда ва хунук оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яширишмоқда”.

Андижон вилояти Перинатал маркази бош врачи Гулмира Қаюмова шундай воқеа бўлганини тасдиқлаб, бу воқеадан сўнг марказнинг тўлиқ дезинфекция қилинганини айтди.

Бўлим мудири ўғлини марказга олиб келиб, нотўғри иш қилган.

“Бўлим мудири карантинга олинган. Реанимация бўлими дезинфекция қилиниб, бир сутка ёпиб қўйилди. Бир сутка давомида бўлимда ҳеч қандай амалиёт ўтказилмади. Ўшандан кейин бўлим мудирини кўрганим йўқ. У уйида карантинда ўтирибди. Телефонда гаплашганимда ҳақиқатан ҳам ўғлини марказга олиб келганини тан олди, лекин унга ҳеч қандай инъекция қилинмаганини айтди. Бўлим мудири ўғлини марказга олиб келиб, нотўғри иш қилган. Бу масала ҳали ўрганилмоқда”.

Озодлик ҳомиладор аëллар ва янги туғилган чақалоқлар сақланадиган марказга коронавирусда гумонланган ўғлини олиб келган врачнинг ўзи билан боғланишга муваффақ бўла олмади.

Шунингдек¸ бу воқеа юзасидан карантин режими устидан назорат ўрнатган идораларнинг бирор чора кўрган-кўрмагани ҳам Озодликка маълум эмас.

Андижон вилояти Перинатал маркази 200 нафар туғруққача бўлган аёл ва туғилган чақалоққа мўлжаллаб қурилган.

Шу кунларда¸ Озодлик гаплашган ҳамшира ва врачларнинг айтишича¸ бу марказда юздан ортиқ ҳомиладор аёл даволанмоқда.

Шарҳларни кўринг (3)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG