Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:39

Фарҳод Иноғомбоев: Евробонд – инвестор жалб этиш учун Ўзбекистон ҳозирча фойдаланмаëтган истиқбол!


Тожикистон Бош вазирининг 1-ўринбосари Давлатали Сайид Фарҳод Иноғомбоев тамсил этган Oppenheimer сармоя банки билан музокараларга етакчилик қилган.
Тожикистон Бош вазирининг 1-ўринбосари Давлатали Сайид Фарҳод Иноғомбоев тамсил этган Oppenheimer сармоя банки билан музокараларга етакчилик қилган.

Тожикистоннинг биринчи халқаро облигациялар - евробонд чиқариш жараëнида Wall Streetдаги сармоя банки вакили сифатида бевосита қатнашган ўзбекистонлик Фарҳод Иноғомбоев¸ макроиқтисодий вазияти бўйича ўз қўшниларидан анча яхши аҳволда бўлган Ўзбекистоннинг сармоядорлардан қарз олиш имкони ҳозиргача фойдаланилмай келаëтганини айтади.

Асли ўзбекистонлик Фарҳод Иноғомбоев Wall Street (Ню Йпркдаги жаҳон молия бозори) даги Oppenheimer сармоя банкининг ривожланаëтган мамлакатлар департаменти директори.

Иноғомбоев Тожикистоннинг илк халқаро облигацияларини чиқариш жараëнида Душанбе ҳукумати билан бевосита музокара олиб борган сармоя банки намояндаларидан бири.

Financial Times газетасининг ëзишича¸ жорий ой бошида Тожикистон биринчи марта халқаро облигация чиқариб¸ уни инвесторлар учун савдога қўйган.

500 миллион долларлик облигациялар 10 йиллик муддат ва 8 фоизлик устама билан чиқарилди ва халқаро инвесторлар орасида қизиқиш билан қарши олинди¸ дейилади газета хабарида.

Айтилишича¸ бу қарз Душанбе ҳукуматининг қарийб 4 миллиард долларлик Роғун ГЭСи қуриш режасига сарфланади.

Халқаро майдондаги энг нуфузли тизимлардан бўлган Moody’s рейтинги бўйича Тожикистон кредит барқарорлиги B3¸ S&P бўйича B minus қилиб белгиланган.

Ярим миллиард долларлик халқаро облигациялар билан Тожикистоннинг халқаро қарзи мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 35 фоизидан 50 фоизга чиқди.

11 сентябрь куни Озодлик билан суҳбатда Фарҳод Иноғомбоев халқаро облигациялар нима экани¸ уларнинг қайси вазиятда¸ қайси мақсадларда чиқарилиши¸ ривожланаëтган давлатлар иқтисоди учун аҳамияти¸ қолаверса¸ Ўзбекистон ҳукуматининг бу молиявий воситадан фойдаланиш истиқболлари ҳақида гапирди.

Фарҳод Иноғомбоев билан суҳбатни тўлиғича қуйида тинглашингиз мумкин.

Фарҳод Иноғомбоев: Евробонд – инвестор жалб этиш учун Ўзбекистон ҳозирча фойдаланмаëтган истиқбол
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:22:35 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG