Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2019, Тошкент вақти: 13:29

Хитой фазо станцияси Ерга қулайди


Иллюстратив сурат.

Хитойнинг Heavenly Palace фазо станцияси 2017 йил якунида Ерга қулаши кутилмоқда.

Станция 2011 йил ўз фаолиятини бошлаган эди. Станция номи хитой тилида “Жаннат саройи” деган маънони англатади.

Heavenly Palace қулар экан, унинг қолдиқлари инсонлар ҳаётига таҳдид солиши мумкин.

Бир неча ой аввал станция устидан назорат қўлдан бой берилгани маълум бўлган эди.

Станция Ерга қулар экан, атмосфера кўрсатган қаршилик туфайли ёниб кетиши кутилмоқда. Аммо олимларнинг айтишича, станция бутунлай ёниб кетмаслиги мумкин.

Станция айнан қаерга қулашини олдиндан аниқлаб бўлмайди.

Heavenly Palace айнан қаерга қулашинини станция Ерга етишидан бирор соат олдингина аниқлаш мумкин бўлади.

Бу эса хавф остидаги инсонларни вақтида огоҳлантириш ишини мушкуллаштиради.

XS
SM
MD
LG