Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2024, Тошкент вақти: 05:46

"Ҳоким оғзига эрк берган эди". Хива тумани ҳокимининг фермерларни сўккан видеоси тарқалди


Хива туман ҳокими ва фермерлар -коллаж
Хива туман ҳокими ва фермерлар -коллаж

Озодликка етиб келган видео ва аудио материалларда Хоразм вилояти Хива тумани ҳокими Озод Матëқубов туман ҳокимлиги биносида ўтказилган йиғилишда камида 7 нафар фермерни турғазиб қўйиб, 20 дақиқа давомида уят сўзлар билан ҳақорат қилгани акс этган.

Озодлик мухбири билан қисқа суҳбатда ҳоким Озод Матëқубов “фермерларни тергагани акс этган видео чиққанидан хабари бор”лигини айтди.

Шундан кейин Хива тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг исмини очиқламасликни сўраган ходими Озодлик мухбири билан боғланиб, воқеага изоҳ берди.

Унинг сўзларига кўра, мажлис 2018 йилда бўлиб ўтган ва ҳоким ўшанда режани бажармаган "фермерларни озроқ тергаб қўйган".

“ бу 2018 йилдаги мажлисдаги кўҳна гап. Шу вақтда ҳоким режа бажармаган фермерларни озроқ тергаб қўйган эди. Азбаройи иш учун. Давлат манфаатини ўйлаб. Шу эски видеони энди чиқаришибди. Вилоят ҳокимлигида кеча ва бугун бу видео жиддий муҳокама бўлди. Хозир бу видеони ким ва нима мақсадда чиқарганини текшириб турибдилар. Текширув натижасини сизга албатта зудлик билан маълум қиламиз”, - деб айтди Хива тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ходими.

Ҳоким оғзига эрк берган эди

Бундан икки йил олдинги мажлисда қатнашган Ғовукўллик (Хива тумани) фермернинг Озодликка айтишича¸ йиғилишда “ҳоким оғзига яхшигина эрк берган”.

Вилоят ҳокимлиги мулозимига кўра¸ икки йил олдинги йиғилиш фермер хўжаликларининг пахта ва шоли маҳсулотларини етиштириш бўйича тузилган контрактация шартномаларининг бажарилиши ҳамда етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан тўлиқ йиғиб олиш тўғрисида бўлган.

"Жонингни суғуриб ташлайман!"

Озодлик мухбири кўрган видеода туман ҳокимлиги мажлислар залига ўхшаш бинода 100 дан зиëд қалин кийинган одамлар ўтирибди. Кадрда етти нафар тик туриб, бошини хам қилган одам кўринади. (Тасвир мазмунидан уларнинг фермер экани тушунилади). Зал тўридаги театр саҳнасига ўхшаш саҳнадан дашномли ва ўта баланд овоз келиб турибди. (Кейин аниқланишича, бу Хива тумани ҳокими Озод Матëқубов). Овоз эгаси фермерларни тергайди. Тергаш пайтида ҳоким фермерларнинг онаси ва ўзини уятли сўзлар билан ҳақорат қилади:

“На гап бу? Ким мониторинг қилади буни? Сен нимага ўтирибсан? Неча гектар бўлди эй к...! К...! Қани қолган гектар ҳай? (Русча сўкиниб бошлайди) П... на... Пи.. ! Қани гектар? (Қаттиқ бақиради) Ҳай! Қани гектар дейман. Қани гектар? Ҳай ж...! Қани гектар, опонгни..! Комиссия галажак к....!. Буëққа чиқ. Буëққа чиқ, қани. Қани гектар? Ҳай ж.., тилинг бор бўлса, сўйла. Фалон гектар экишим керак эди. Фалон гектар суғорилди, деб сўйла. Тилингга ...! Айт! Қани гектар? (Бақиради) Ҳай!.. Сани кўтанингни суғураман..! Ипплооос!! Чўчқа. Мол! Жонингни суғуриб ташлайман сен ким бўладиғон бўлсанг ҳам. Сандан сўрайман! Икки папка дўғиллодим. Сани одомларинг нишатип юрибди? Ҳай. Сани одомларинг нишатиб юрибди? Семичка чақиб галип юрибдими? (залдан қандайдир жавоб эшитилади) Зўр иш атипсан!”

Ҳокимдан сўкиш эшитаëтган хивалик фермерлар
Ҳокимдан сўкиш эшитаëтган хивалик фермерлар

Сўконғич ҳокимлар

Ўтган ҳафта Фарғона вилояти Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраевнинг ўз қўли остидагиларни сўкишлари акс этган аудио ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Ҳокимлик сўкишлар икки йил олдинги мажлисда янграганини иддао қилди.

“Ҳей, отни..! … Хў-в, ж...блар! Бугунги кун ўтди, кечаги кунам ўтган. Яна учтами-тўрт кун қоляпти. Кейин ҳаво совиб кетса, одамларни қанақа бошқарасан? … Ҳей, ифлос… Мен пахтага ачинаяпман!”, дейди Жўраев ўз дашномида.

Ўзбекистонда ҳокимларнинг мажлисларда ўз қўли остидагиларни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиши ва ҳатто дўппослаши одатий ҳолга айланган.

Бундан илгари Андижон ҳокими Шуҳрат Абдурахмонов¸ Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев, Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев, Паркент тумани ҳокими Неъматулла Абдуллаевнинг болахонадор сўкишларга тўла аудиолари ижтимоий тармоқда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG