Арманистонда инқилоб, Яқин Шарқда зўравонликлар ва икки Корея ўртасидаги илк учрашув: 2018-йилнинг энг муҳим воқеалари фотосуратларда
2018 ЙИЛ СУРАТЛАРДА
9
9. Украина ва қрим-татар фаоллари Киев шаҳрида 26 февраль куни бедарак кетган ёки Россия хавфсизлик кучлари ҳибсга олган қримликларнинг номи ёзилган плакатларни кўтариб турибди. Фаоллар Қримнинг Россия оккупациясига қаршилик кўрсатиш санасини бедарак кетган кишиларнинг ҳақида маълумот тарқатиш ва ҳибсдагиларни озод этиш талаби билан нишонлади. (epa-EFE/Sergey Dolzhenko)
10
10. Намойишчилар 27 февраль куни Скопье шаҳрида Македониянинг конституциявий номини ўзгартиришга қарши намойишга хоч ва машъалалар кўтариб чиқди. Бир неча минг киши собиқ Югославия республикаси парламенти олдига ҳукуматдан қўшни Греция билан неча ўн йиллик баҳс юзасидан музокарани тўхтатишни талаб қилиш учун йиғилди. (AP/Boris Grdanoski)
11
11. 28 февраль куни Словакия пойтахти Братислава шаҳридаги ҳукумат бинолари олдида ўлдирилган словак журналисти Ян Кучак хотирасига шамлар ёқилди. Кучак билан қайлиғи Мартина Кушнированинг жасадлари журналистнинг пойтахт жанубидаги Велка Мача мавзесида жойлашган уйидан топилди. Улар отиб ўлдирилганди. 27 яшар журналист Словакиянинг Aktuality.sk хабарлар вебсайтида ишлар, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари ҳақида мақолалар ёзишга ихтисослашганди. Полиция унинг ўлдирилиши журналистик суриштирувларига боғлиқ эканини гумон қилмоқда. (epa-EFE/Matej Kalina)
12
12. Қарийб 7000 жуфт пойабзал 13 март куни АҚШ Капитолийсининг шарқий тарафдаги майдонга терилди. Пойафзаллар 2012 йили Коннектикут штатининг Ньютон шаҳридаги Санди Ҳук бошланғич мактабида қуролдан отиб ўлдирилган болаларни тамсил қилади. (epa-EFE/Michael Reynolds)